Latest news

21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  5 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  61 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  9 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

"Қўқон-1912" назорат учрашувида "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди News

"Қўқон-1912" назорат учрашувида "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 4-турига тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клублари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди.

16-дақиқа. Ислом Исоқжонов бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг, мезбонлар тўпни қайтаришди. 

21-дақиқада жарима майдончаси ичидан Суҳроб Бердиев тўпни дарвозага йўллади. Бу тўпни Ўткир Юсупов қайтарди.

26-дақиқада Аббос Ғуломов жарима майдончаси ичидан мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди - 0:1.

41-дақиқада Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

45-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг жара зарбасидан кейин, қўқонликлар дарвозабони Музаффар Абдуллаев ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтарди. 

Биринчи тайм тугади. 

Танаффусда мезбонлар сафида ўзгариш содир бўлди: Сардор Азимов ўрнига Авазхон Маматхўжаев майдонга тушди

Иккинчи тайм бошланди. 

48-дақиқада ҳисоб тенглашди. Якуба Бамбани узатмасидан сўнг, Шоҳназар Норбеков боши билан Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди - 1:1. 

53-дақиқа. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Обид Жўрабоев ўрнига майдонга Тоҳир Шамситдинов тушди. 

67-дақиқа. Мезбонлар таркибида ўзгариш. Якуба Бамба ўрнига майдонга Филип Райевац тушди.

68-дақиқа. Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Ислом Исоқжонов ўрнига Руслан Болов майдонга тушди.

71-дақиқада чиройли ҳужум бўлган эди. Норбековнинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди, акс ҳолда Райевац дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди.

73-дақиқада Йосовичнинг ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

74-дақиқада Шоҳназар Норбеков ўрнига Собит Синдаров майонга тушди 

78-дақиқада мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Авазхон Маматхўжаев гол урди - 2:1.

Учрашув тугади, "Қўқон-1912" назорат учрашувида "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди.

 


"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 2:1

Ҳакамлар: Достон Мирзарайимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Санжар Раҳмонов, Шаҳбоз Ваҳобжонов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Голлар: Аббос Ғуломов 26, - 0:1. Шоҳназар Норбеков 48, - 1:1. Авазхон Маматхўжаев 78, - 2:1.

"Қўқон-1912": 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров (5. Жасур Ёқубов, 82), 7. Шоҳназар Норбеков (4. Собит Синдаров, 74) (44. Шодиёр Ҳожиматов, 90), 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов (20. Иқбол Маликжонов, 78), 23. Александр Мерзляков (19. Хамидилло Абдухамидов, 83), 33. Иван Йосович (8. Суҳроб Нуруллоев, 73), 13. Сардор Азимов (14. Авазхон Маматхўжаев, 46), 70. Мурод Холмуҳаммедов (99. Бек Абдуллаев, 82), 91. Якуба Бамба (69. Филип Райевац, 67).
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 11. Отабек Ҳайдаров, 22. Муҳаммаданас Хасанов, 12. Муҳаммадали Собиров.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов (Амирбек Жўрабоев, 80), 9.Иван Соловьёв (Павел Голишев, 85), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Ислом Исоқжонов (Руслан Болов, 68), 15.Обид Жўрабоев (Тоҳир Шамситдинов, 53), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршид Мухторов, 70.Аббос Ғуломов (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 75).


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика