Latest news

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Назорат учрашуви. “Локомотив” – “НБУ-Осиё” 4:0 News

Назорат учрашуви. “Локомотив” – “НБУ-Осиё” 4:0

Бугун, Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида “Локомотив” биринчи лига вакили “НБУ-Осиё” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.
“Оқ-тепа”га қарши кечган учрашувда бўлгани каби “Локомотив” ҳар икки бўлимда деярли икки хил таркиб билан ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда майдонда тер тўккан футболчилардан фақатгина бир нечтаси иккинчи бўлимда майдонда қолдирилди.

Учрашувдаги дастлабки голни Жасур Ҳасанов 11 метрлик жарима тўпидан киритди. Бу гол биринчи бўлимда ўзининг ягоналигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих ҳамда Марат Бикмаевлар “Локо” ҳужум чизиғини кучайтириб юборишди ва уларнинг ҳар бири бир борадан ўз номига гол ёздириб қўйиб, ўйиндаги якуний ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади, 4:0.

Назорат учрашуви

“Локомотив” – “НБУ- Осиё” 4:0

Голлар: Жасур Ҳасанов, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев, Марат Бикмаев

Биринчи бўлимдаги таркиб:

Игнатий Нестеров, Арём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Илҳом Суюнов, Саҳоб Жўраев, Иброҳим Раҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко, Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев.

Иккинчи бўлимдаги таркиб:

Игнатий Нестеров, Артём Филипосян, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Жасур Ҳасанов, Бобур Тиллабоев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика