Latest news

01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  0 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  3 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  3 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:25Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Ҳолод" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  21 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  10 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  30

Назорат учрашуви. “Cерезо Осака” - “Манчестер Юнайтед” 2:2 News

Назорат учрашуви. “Cерезо Осака” - “Манчестер Юнайтед” 2:2

Ҳозиргина "Нагаи" стадионида “Cерезо Осака” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда дастлаб япониялик футболчилар Крис Смоллинг хатоси эвазига ҳисобни очишди. Жарима майдони ташқарисида Смоллинг тўп назоратини йўқотди уни рақиб футболчиси Сугимото эгалаб олган ҳолда тўпни дарвозага жойлади 1:0. Биринчи бўлимда "Манчестер Юнайтед" қанчалик гол уришга ҳаракат қилишмасин буни удалай олишмади. Шундай қилиб жамоалар 1:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни "Манчестер Юнайтед" анчайин ҳужумкор руҳда бошлади. Кетма кет ҳужумлар 54- дақиқага келиб ўз самарасини берди. Бурчакдан тўпни комбинацион усулда ўйинга киритиб Гиггз жарима майдони ичига кириб келди. Жарима майдони ичида Кагава бўш турганлигини кўрган Гиггз тўпни Кагава томон узатди. Кагава ҳам бундан унумли фойдалана олди - 1:1. Шундан сўнг "Манчестер Юнайтед" футболчилари ўйин темпини тушириб юборишди.

Натижада "Cезаро Осака" клуби аъзоси Минамино ажойиб тарзда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига тўпни жойлади 2:1. Шундан сўнг ҳар иккала жамоа таркибида бир қанча футболчилар алмаштирилди. "Манчестер Юнайтед"да бу ўзгаришлар самарасини берди. Захирадан 56-дақиқада Кагава ўрнига майдонга тушган Заҳа 90 дақиқага келиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан асраб қолди - 2:2.

“Cерезо Осака” - “Манчестер Юнайтед” 2:2
Голлар:
Сугимото 34, Минамино 63 - Кагава 54, Заҳа 90.
"Манчестер Юнайтед": Линдегаард, Рафаэл (Фабио 79), Смоллинг, Фердинанд, Бюттнер (Эвра 79), Гиггз (Клеверли 79), Жонс (Андерсон 45), Кагава (Заҳа 56), Уэлбек, ван Перси (Янузах 69), Янг (Лингард 79).
Амалга оширилмаган пенальти: Кагава 52.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика