Latest news

06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  1 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  84 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7

Назорат ўйинида "Бунёдкор" "Olympic" жамоасини мағлуб этди News

Назорат ўйинида "Бунёдкор" "Olympic" жамоасини мағлуб этди

Бугун "Жар" стадионида "Olympic" жамоаси Суперлига иштирокчиси "Бунёдкор"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалардан бошлаб жамоамиз футболчилари номдор рақибга қарши тенгма-тенг кураш олиб борди. Бироқ баҳснинг ўн бешинчи дақиқасида "қалдирғоч"лар ҳужумчиси Иброҳим Томива пеналтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимни илк дақиқасида Нурилло Тўхтасинов дарвозага аниқ зарба йўллаб орадаги фарқни оширди. 48 дақиқада Темур Мамасидиқов рақиб дарвозасига гол уриб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозамизга тўп киритиб ҳисобни 1:3 кўринишга келтирди. Шу тариқа, Темур Кападзе бошчилигдаги футболчилар анча тажрибали рақибларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ўртоқлик учрашуви.

"Olympic" - "Бунёдкор" 1:3 (0:1)

Голлар: Темур Мамасидиқов - Иброҳим Томива, Нурилло Тўхтасинов, Шаҳбоз Эркинов.

"Olympic": Владимир Назаров, Бегзод Шамсиев, Элдор Бегимов, Жалол Садиков, Саидазамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Фаррухбек Мухторов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Тимур Мамасидиқов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов

Захирадан тушганлар: Хамидилло Абдунабиев, Жавохир Абдуалиев, Шаҳзод Тоиров, Хамид Рустамхонов, Озод Рамазонов, Азамат Ҳалилов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Асад Каримов, Руслан Жиянов, Муҳсин Норматов

"Бунёдкор": Зафар Сафоев, Суннатилла Абдуллажонов, Давронжон Эргашев, Хуршид Убайдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Одилжон Абдураҳмонов, Санжар Рашидов, Авазбек Ўлмасалиев, Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Иброҳим Томива

Захирадан тушганлар: Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Ибрагимов,  Равшан Ягудин, Расул Йўлдошев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Валерий Акопов, Шаҳбоз Эркинов, Муҳаммадали Ғиёсов, Бек Абдуллаев, Суҳроб Иззатов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика