Latest news

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  242 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  5 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Навоийдаги стадион Суперлига ўйинларига мезбонлик қила олмайди News

Навоийдаги стадион Суперлига ўйинларига мезбонлик қила олмайди

ПФЛнинг маълум қилишича, Навоийдаги "Ёшлар спорт мажмуаси" Суперлига учрашувларини ўтказа олмайди.

2023 йилнинг 16 март санасида Лига “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга хат йўллаган бўлиб, унда 2023 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ёшлар СМ Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди.


Кейинчалик 2023 йилнинг 27 май санасида Ёшлар СМъни “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ учун бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 282-Ф-сон фармойиши қабул қилинди. Шундан келиб чиқиб, Ёшлар СМъда Суперлига учрашувларини мавсум якунига қадар ўтказиш белгиланди. 2023 йилнинг 10 октябрь куни эса “Ёшлар СМ” Суперлига учрашувларини ўтказиш талабига жавоб бермаслиги, майдоннинг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майсани алмаштириш, клуб учун база, машғулотлар майдонлари қуриш масалалари яна бир карра эслатиб ўтилди.

2023 йилнинг 15 декабрь куни Лига мутахассислари Навоийда бўлиб, Ёшлар СМ майдонини ўрганди. 2015 йил стадионга 70 фоиз POA, 20 фоиз FESTUCA, 10 фоиз LOLIUM навли майса ётқизилган. Бугунга келиб майса сифати 5 баллик тизимда 2, парвариш даражаси 3, майса чидамлилиги эса 4'га баҳоланди.

Майса бутун майдонни 80 фоизгача қисмини қамраб олган. Унинг 70 фоиз қисмида ранг асосий тусдан фарқланади. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси 20 фоизга тенг. Майса ичида ёввойи ўтлар ҳам, шикастланганлари ҳам, ҳашорот ва зараркунандалар ҳам бор. Шунга қарамай, уч йўналиш бўйича майдон майсаси ижобий баҳо олди. Бироқ рангнинг ўзгариши ҳамда сувнинг ютилиб кетиш даражасида 10 баллдан 2'га лойиқ кўрилди. 


Яхши тарафи, стадионни парвариш қилиш учун энг зарур техникалар мавжуд. Кейинчалик стадион таъмирдан чиқарилса, Пахтакор ва Бунёдкор клублари сингари техникани янада яхшилаш ва тўлдириш мумкин бўлади.


Қизилқум 10 январ санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика