Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Навоийга катта футбол қайтмоқда ёхуд “Қизилқум” ва “Насаф” ёшлар дуранг ўйнашди News

Навоийга катта футбол қайтмоқда ёхуд “Қизилқум” ва “Насаф” ёшлар дуранг ўйнашди

“Қизилқум” жамоаси Зарафшондаги стадион реконструкция қилиниши муносабати билан уй учрашувларини Навоий шаҳрида ўтказадиган бўлди.
Буни навоийлик мухлислар учун муносиб туҳфа десак, муболаға бўлмайди. Ўн бешинчи турдан жой олган ёшлар лигасининг “Қизилқум” — “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан томоша қилган юзлаб ишқибозлар кайфияти ҳам фикримиз тасдиғидир. Очиғи, олий лиганинг айрим жамоалари иштирокидаги учрашувларга ҳам бу қадар кўп томошабин ташриф буюрмаслигини таъкидлаш лозим.

Учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, бутун ўйин давомида ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол намойиш этдилар. Гарчи, баҳсда дарвозаларга кўп гол киритилмаган бўлса-да, ниҳоятда шиддатли ва ҳужумкор руҳда кечди.

29-дақиқада ҳимоячи Азиз Усмонов жарима майдончаси ичида рақибини туртиб йиқитди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Бу паллада “Насаф” вакили Жавоҳир Ашуров пенальтини бехато амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очди — 0:1.

43-дақиқада Баҳодир Қосимовнинг тўп узатишидан сўнг, Наврўз Алимов дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан дарвозани ишғол этди — 1:1.

Танаффусдан сўнг, ҳар иккала жамоа мураббийлари таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдилар. Аммо бу учрашув охиригача ҳисобда акс этмади. Якунда ёшлар ўртасидаги ўйин дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

Эслатиб зтамиз, “Қизилқум” — “Насаф” жамоалари асосий таркиблари баҳси 10 август куни соат 18.30 да бошланади. Учрашув Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси
15-тур, 2013 йил 9 август (жума)
“Қизилқум” (Навоий) — “Насаф” (Қарши) — 1:1

Навоий. “Қизилқум”ФК қошидаги болалар футбол мактаби стадиони
Ҳакамлар: Николай Мешков (Самарқанд), Евгений Закутилин, Артур Эшбўтаев, Сергей Ивлев (барчаси Навоийдан).
Назоратчи: Александр Попов.
Голлар: Жавоҳир Ашуров 29, пенальти – 0:1. Наврўз Алимов 43, – 1:1.
“Қизилқум”: 92. Равшан Меҳмонов (30. Ойбек Абдиев, 46), 2. Маъруфжон Юнусов, 3. Дилшод Исоқулов, 27. Азиз Усмонов, 16. Тўрабек Туропов, 21. Маъруф Тиллаев, 5. Севдиёр Ҳамроқулов, 7. Бобур Искандаров (4. Миржалол Қосимов, 23), 20. Суннатилло Тошпўлатов, 9. Баҳодир Қосимов, 11. Наврўзбек Алимов (19. Холмўмин Давронов, 58).
Захирадагилар: 8. Юнус Маҳкамов, 17. Шоҳжаҳон Ражабов, 33. Зайниддин Комилов, 14. Нурхат Ажибеков.
“Насаф”: 43. Алибек Туробов, 2. Мирзамурод Жўрабоев, 3. Фаёз Азимқулов, 4. Сарвар Холмуродов, 13. Тимур Юмангулов ( 7. Сирожиддин Қўзиев, 12), 8. Жавоҳир Ашуров (16. Дониёр Нарзуллаев, 70), 10. Азиз Маликов, 17. Обид Мамотов (28. Диёр Каримов, 82), 20. Улуғбек Дадабоев (11. Санжар Баратов, 73), 22. Жамолиддин Машарипов (9. Дилшод Хушбоқов, 65), 33. Илҳом Усубжонов.
Захирадагилар: 1. Азамат Аҳмедов, 55. Шаҳзод Очилов.
Огоҳлантиришлар: Азиз Усмонов, 29, Суннатилло Тошпўлатов, 67 — Фаёз Азимқулов, 12, Азиз Маликов, 72
Четдатиш: Азиз Усмонов, 87 (иккинчи сариқ карточка).

“Қизилқум” ФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика