Latest news

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  0 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

“Навбаҳор”га яна икки нафар легионер қўшилди News

“Навбаҳор”га яна икки нафар легионер қўшилди

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ихтиёрига кеча яна икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди.

Ярим ҳимоя чизиғида тўп сурадиган мазкур футболчиларнинг бири россиялик Буньямудин Мустафоев бўлса, иккинчиси украиналик Дмитрий Скоблов.

Мустафоев 1992 йил, 7 сентябрда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Кубань” (Краснодар), “Торпедо” (Армавир), “Черноморец” (Новороссийск), “Факел” (Воронеж), “Армавир” (Армавир) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумда “Машук” (Пятигорск) жамоасида тўп сурган.

Дмитрий Скоблов эса 1989 йил 30 ноябрда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Украинанинг “Ильичевец” (Мариуполь), “Шахтёр-3” (Донецк), “Буковина” (Черновци), “Гелиос” (Харьков), “Волинь” (Луцк), “Авангард” (Краматорск) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса “Кремень” (Кременчук) жамоасида ўтказган.

Ушбу футболчилар “лочинлар”нинг бугунги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишди. Шу тариқа, “Навбаҳор”да кўрикдан ўтишга келган легионерларнинг сони 10 нафарга етди. Шунингдек, яна бир қатор хорижлик футболчиларнинг Наманганга ташрифлари кутилмоқда.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика