Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Навбаҳор"га қарши учрашувда майдон четидаги тўпни тепиб юборган мухлис "Пахтакор" томонидан жазоланди News

"Навбаҳор"га қарши учрашувда майдон четидаги тўпни тепиб юборган мухлис "Пахтакор" томонидан жазоланди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) жанжал билан якунланганди.

Ўйин якунида "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов "Пахтакор" мухлиси билан муштлашиб кетганди. "Пахтакор" ушбу вазиятга юзасидан расмий муносабат билдирди ва юқоридаги мухлисни жазога тортди.

"Суперлига 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" беллашувида майдон четидаги тўпни тепиб юборгани сабабли "Пахтакор" мухлисига жазо берилди.

"Пахтакор" мухлислар клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров майдон четида турган тўпни тепиб юборгани юзасидан клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга кўра, ушбу мухлис "Пахтакор"нинг Суперлигадаги икки ўйинида стадионга киритилмайди ва 5 миллион сўм миқдорида жарима тўлайди. Ушбу жазо чораси келгусида бундай салбий ҳолатлар такрорланмаслиги учун ёрдам беради деб умид қиламиз. "Пахтакор" футбол клуби ҳамиша стадионда тартиб сақланиши тарафдори ва бундай вазиятларда клуб томонидан биринчи навбатда чора кўришга интилади", -дейилади "Пахтакор" берган баёнотда.





Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика