Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

"Навбаҳор"га ноҳақлик қилиндими? "Пахтакор" футболчиси четлатилиши керак эди. Суперлиганинг 20-турини россиялик эскперт таҳлил қилди News

"Навбаҳор"га ноҳақлик қилиндими? "Пахтакор" футболчиси четлатилиши керак эди. Суперлиганинг 20-турини россиялик эскперт таҳлил қилди

Куни кеча Суперлигада 20-тур ўйинлари якунига етди.

«Сhampionat.asia» сайти ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 20-турида баҳсли ҳолат бўйича қарорларни таҳлил қилди.


«Қизилқум» - «Металлург»     ВИДЕО

Нормал ўйин ҳолати. Сариқ карточка – тўғри кўрсатилди. Кейин содир бўлган воқеа футболчини четлатиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Ундан кейинги воқеа футболчини четлатиш учун сабаб бўла олмайди. Бу жиддий ҳолат эмасди.


«Қизилқум» - «Металлург»
 ВИДЕО

Мен ҳакам томонидан кўрсатилган сариқ карточка бўйича қарорига қўшиламан. Футболчи агрресив ўйнамаган ҳолда, ҳужумга қўшилди. Тўғри, у хавфли ўйнади, лекин охирги дақиқада оёғини олиб қочишга уринди. Бу эса ҳолатни бироз бўлсада, юмшатади.


«Қизилқум» - «Металлург» ВИДЕО
 

Бу ерда кўрсатилишга лойиқ максимал карточка – сариқ. Юзга зарба берилгани йўқ. Қўл ҳаракатининг кичик диапозни бор. Футболчи рақибнинг орқа томонидан зарба берди. Тўғрироғи, у тўп учун кураш натижасида юзага келди. Менимча, буни қоида бузмасдан ҳам амалга оширса бўларди. Барибир майдондаги ҳакам ҳаракатни биздан кўра, яхшироқ кўрган.

«Қизилқум» - «Металлург» ВИДЕО

Албатта, қизил карточка тўғри кўрсатилди. Тўпни дарвозабон ушлаб олганди, ҳужумчи эса буни атайин унга зарба берди. Яхшиямки, ҳужумчининг қоидани бузиши рақиб дарвозабонининг бошига келиб тушмади. Акс ҳолда, узоқ муддатли дисквалификация қилиниши мумкин. Агрессив хатти-ҳаракат учун қизил карточка тўғри кўрсатилди.




«Сўғдиёна» - АГМК ВИДЕО

Оқ либосдаги футболчи биринчи бўлиб тўпга ўйнади. Кейинчалик эса тасодифий қоида бузилиш юзага келди, чунки рақиб ҳам тўп учун курашганди. Тўп эса оқ либосдаги футболчида қолди, шу сабабли ҳам ҳакам ўйинни давом эттирди. Жарима зарбасини оқлар фойдасига бериш ва кўк либосдаги футболчига сариқ карточка кўрсатиш керак эди.

«Сўғдиёна» - АГМК ВИДЕО

Дарвозабон тўпни ўз жарима майдончаси ташқарисида ўйнашга уринди, лекин бунга улгурмади. Ҳужумчи биринчи бўлиб тўпга эга чиққанди, кейинчалик дарвозабон унга нисбатан қўполлик ишлатди. Дарвозабон бундай ҳолатларда ўз ҳаракатига жавобгардир. Пенальти тўғри белгиланди.

«Сўғдиёна» - АГМК ВИДЕО

Денисов эҳтиётсизлик туфайли қоида бузди. Тўп эса аллақачон оқ рангли либосдаги футболчининг назорати остида эди. Ҳимоячи рақиб орқасида турганда унинг ҳаракати учун жавобаг ҳисобланади. Тўп ўйинда бўлгани учун ҳам ҳакам пенальти белгилади. Бу тўғри қарор.




«Бунёдкор» - «Навбаҳор» ВИДЕО

Мураббий қизил карточкага лойиқ эди. У ҳакамлар чиқарган қарорлардан норози бўлиб, майдонда чиқди. Буни барча мураббийлар билиши керакки, тўпни атайлаб ушлаб олиб, уни ўйинга бермаслик ҳолати ҳам қизил карточкага сабаб бўлади.

«Бунёдкор» - «Навбаҳор» ВИДЕО

Мен бу ҳолатни тасодифий контакт деб ҳисоблайман. Оқ либосдаги футболчи қоидани бузмасдан, ҳаракатланди. Бахтсиз ҳодиса, лекин қоида бузилмади.

«Бунёдкор» - «Навбаҳор» ВИДЕО

Шак-шубҳасиз ҳакам тўғри қарор чиқарди. Бу ерда пенальти учун бирорта критерия тўғри келмаяпти: масалан, қўл табиий ҳолатда пастга тушиб турибди ва тўпни тўхтатиш учун ҳеч қандай ҳаракат ҳам қилгани йўқ.

Тўп текканидан кейин қўл ортга кетиб қолди, яъни, қўл жуда бўш ва табиий турганидан тўпнинг зарбига акс куч бермади. Бундай ҳолатда тўп ва қўлнинг ўртасидаги масофа катта ролни ўйнамайди. Чунки қўл табиий ҳолатда.

«Бунёдкор» - «Навбаҳор»
ВИДЕО

Учрашув бош ҳакамида пенальти учун сабаблар бор эди: ҳимоячи чап оёғи билан рақиб оёғини итармоқда. Ҳа, тегиниш унчалик кучли бўлмаган бўлиши ва ҳужумчи "ўхшатиб" йиқилган бўлиши мумкин, бироқ эхтиётсиз ишлатилган фол бор эди. Учрашув бош ҳакамининг фикрига қўшиламан.




«Динамо» - «Олимпик» ВИДЕО

Оқ либосдаги футболчи охирини ўйламай қилган ҳаракати билан рақибдан тўпни олиб қўйишга интилди. Ҳимоячининг тўпни енгил тегиши, агарда зарба оҳиста берилган бўлса, бу жиддий ҳолат эмас. Ҳимоячи ўз ҳаракатлари оқибатларини ҳисобга олиши керак.

Менимча, ҳакамларнинг якуний қарори тўғри. Қоидабузарлик аниқ жарима майдончасида бўлган. Ҳимоячи рақибнинг оёғига зарба берди. Пенальти ва сариқ карточка тўғри кўрсатилди.

«Пахтакор» - «Насаф» ВИДЕО

Кўк либосдаги (7-рақамдаги) футболчи майдондан четлатишга лойиқ эди. Чунки унинг ҳаракатида қоида бузиш ҳолати кузатилди. Йиқилиб тушган ҳолатида, у тўпни олиш ўрнига, рақибига зарба беришга уринди. Агрессив хатти-ҳаракатлар учун қизил карточка кўрсатилиш керак.




«Локомотив» - «Нефтчи» ВИДЕО

Ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Сариқ либосдаги футболчи тезликда тўпни олдинга ташлаб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганди. Ҳимоячи тўпга ўйнашга улгурмади ва ҳужумчига қарши қоидани бузди. Бу гол уриш учун қулай имкониятдан маҳрум қилиш дегани.

«Қўқон-1912» - «Сурхон» ВИДЕО

Пенальти. Қўл ён томонга сурилган, бу эса табиий бўлмаган ҳолда тана майдонини оширади. Сариқ карточка кўрсатмасдан 11 метрли нуқта белгиланиши лозим.




Шу тариқа, менинг фикримча 20-турдаги 15та баҳсли вазиятда ҳакамлар атиги 3 маротаба хато қилишган.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика