Latest news

10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  1 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  0 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  11 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  6 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  16 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади News

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"11-декабрь куни ОАВ билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Лига стадионлар масаласига алоҳида урғу берган бўлиб, Жиззахдагии "Сўғдиёна" ва Намангандаги "Марказий" стадионида айрим муаммолар борлигига тўхталганди.

Намангандаги стадион майдони 2018 йил Лига талаб қилган кўринишга келтирилган, Жиззахдаги майдон эса 2023 йилги мавсумда бунга эришди. Бироқ ҳозирга келиб майдон парвариши масаласида Лигада хавотирлар мавжуд. Суперлиганинг сўнгги мавсуми охирига келиб ҳар икки стадион футбол майдонларида толиқишлар мавжуд эканлигини барча кўрди.  

Мазкур ойда Лига раҳбарияти Наманган вилояти ҳокими билан учрашув ўтказган бўлиб, унда Марказий стадион ҳолатини яхшилаш масаласида сўз борган. Шунингдек, "Сўғдиёна" клуби раҳбарияти билан ҳам яқинда учрашув ташкил этилди. Ҳар икки майдон парваришига жиддий эътибор қаратиш, бу масалага етарлича маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар икки томон муаммога тўғри ёндошса, "Марказий" ва "Сўғдиёна" яна аввалги ҳолатига қайтишига шубҳа йўқ. Ишонамизки, "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" бунга ечим топа олади. 

Шундан келиб чиқиб, Лига ҳар икки стадионни шартли равишда рўйхатдан ўтказмоқда. Ташкилот ҳамкорлик қилаётган мутахассислар маҳаллий агрономлар билан кўнгилли сифатида ҳамкорлик қилиш ва майдонлар парвариши масаласида барча маслаҳатларни бериб боришга тайёр", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика