Latest news

21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  0 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  2 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  146 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди  21 19:35Франция терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  1 18:58Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  2 18:31"Барселона" собиқ устози "Атланта" бош мураббийи этиб тайинланди  0 17:56"Навбаҳор" қарзларидан қутулди  10 17:44АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси аниқ!  0 17:31АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:44Роналду: "Менгача Португалия бирорта соврин ютмаганди, аммо ҳозир учта титул бор"  31 16:07Алан Ледесма: "Ўзбекистонга қарши кеч реакцияга киришдик"  4 15:40Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"  6 15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  5

"Навбаҳор" уч нафар легионер билан шартнома имзолади, Акбар Тўраев келди News

"Навбаҳор" уч нафар легионер билан шартнома имзолади, Акбар Тўраев келди

Мавсумлар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчилар билан шартномалар имзоланмоқда.

“Навбаҳор” сафига легионер дарвозабон Илья Гаврилов келиб қўшилганди. Олдинги ўйинларда посбони синовдан ўтказган мураббийлар дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларидан тўла қониқиш ҳосил қилишди ва шартнома имзолашди. 1988 йилнинг 26 сентябрь санасида туғилган  посбон янги мавсумни “Навбаҳор” таркибида ўтказади. 

Шунингдек, куни-кеча жамоамиз сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Томислав Пажович билан ҳам шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни Сербиянинг “Земун” клубида ўтказган ҳимоячи ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланди. Фаолиятини 2008 йили “Чукарички” жамоасида бошлаган ҳимоячи 193 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта голга муаллифлик қилган. Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган яна бир сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам янги шартнома имзоланди.

Бугун Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан навбатдаги назорат ўйини ўтказилди. “Кончилар”га қарши ўтган учрашувда “Навбаҳор” Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзовнинг голлари вазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим ўрталарида Пиримов ҳисобни очган бўлса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Пиримов ишлаган пенальтини Азамат Алланиёзов аниқ амалга оширди. Танаффусга яқин эса “Қизилқум” ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. 

Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга гол киритилмади. Навоийликлар билан ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида “Навбаҳор” дарвозасидан Акбар Тўраевни жой олганлигини қўшимча қилиш жоиз. Тўраев ўтган мавсумни "Олмалиқ" жамоасида ўтказган. 

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Дарко Станоевич, Томислав Пажович, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Остон Ўрунов, Зоҳир Пиримов, Азамат Алланиёзов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Аъзам Алиев, Аюбхон Нўъмонов, Илҳом Бойдедаев, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Яннис Линда.


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика