Latest news

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  8 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

"Навбаҳор" Туркияга жўнаб кетди News

"Навбаҳор" Туркияга жўнаб кетди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида бугун эрта тонгда Туркияга жўнаб кетди.

Наманганликлар Туркияга қуйидаги таркибда жўнаб кетишди.

Мураббийлар штаби: Андрей Канчельскис, Отабек Ғуломхўжаев, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев, Павел Синельников.

Футболчилар: Ўткир Юсупов, Дилшод Ҳамроев, Ислом Абдуллахонов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Хуршид Мухторов, Ғиёс Комилов, Обид Жўрабоев, Тоҳир Шамситдинов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Абдулҳай Исмоилов, Ислом Рашидхонов, Азизбек Турғунбоев, Иван Соловьёв, Азимжон Аҳмедов, Комил Тожиддинов, Сардор Теляков, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Шунингдек, шифокор Жаҳонгир Нуритдинов, массажчилар Баҳодир Тошбеков ва Жалолиддин Умаров, бош маъмур Аброр Каримов, маъмур Абдурауф Ғуломов ҳамда видео-оператор Илҳом Иминов.

Жамоамиз аъзолари Туркиядаги йиғинни Белек шаҳрида олиб боришади. "Лочинлар" у ерда 21 февралгача машғулотлар олиб боришади.

Мазкур йиғин давомида наманганликлар 6та назорат-синов баҳси ўтказишни режалаштиришган. Ҳозирча ўртоқлик баҳсларидаги 2та спарринг-рақибнинг номи маълум. Булар: Туркманистоннинг "Ахал" ва Сербиянинг "Рад" жамоалари. Таъкидлаш жоизки, уларнинг иккиси ҳам ўз мамлакатлари Премьер-лигаси иштирокчилари саналишади.



Спарринг-рақиблар қаторидан Россия Премьер-лигасининг етакчи клубларидан бири бўлган Москванинг "Динамо" жамоаси ҳам ўрин олиши мумкин.

Шунингдек, Белекдаги йиғин давомида таркибга бир қатор маҳаллий ҳамда хорижлик топ-футболчиларнинг қўшилишлари кутилмоқда.

Бу ҳақда клубимизнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълумот берамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика