Latest news

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  7 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  3 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

"Навбаҳор" таркибига уч нафар футболчи қўшилди News

"Навбаҳор" таркибига уч нафар футболчи қўшилди

Tags :  Навбаҳор
Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Жамоа сафига Туркия сафаридан олдин 3 нафар янги футболчи қўшилди. Дарвозабон Хуршид Хўжаев, ҳимоячилар – Иброҳим Йўлдошев ва Лука Чермель янги мавсумни “лочинлар”  таркибида давом эттирадиган бўлишди.   

Мазкур футболчилар борасида тўхталадиган бўлсак, тажрибали дарвозабон Хуршид Хўжаев 1988 йил 14 февралда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Фарғонанинг “Нефтчи”сида бошлаб, ушбу жамоа дарвозасини 2013 йилнинг якунигача қўриқлаган.

Таъкидлаш жоизки, Хўжаев клуб учун бегона эмас ва у 2014-2015 йиллар мавсумларида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик  “Андижон” (Андижон, 2016 йил), АГМК (Олмалиқ, 2017-2018 йиллар), “Бухоро” (Бухоро, 2019  йил), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йил), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2021 йил) жамоалари дарвозаларини қўриқлаган.

Тажрибали голкипер ўтган мавсумни “Андижон”да ўтказиб, 12 та ўйинда жамоа дарвозасини қўриқлаб, андижонликларнинг Про-лига ғолиби бўлишлари, Coca Cola Суперлига-2023 йўлланмасини қўлга киритишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.  

Маҳоратли ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев 1999 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Катта футболдаги фаолиятини 2016 йили Тошкентнинг “Пахтакор”ида бошлаб, ушбу жамоада 2018 йилнинг ярмигача тўп тепди.  2018 йилнинг 2-давраси ва 2019 йилги мавсумда Бекободнинг “Металлург” клубида ўйнади. 2020 йилнинг 1-даврасини яна “Пахтакор”да ўтказиб, ўша йилги мавсумнинг 2-давраси ҳамда 2021 йилги мавсумни Термизнинг “Сурхон”ида ўтказди. Якунланган мавсумда эса Самарқанднинг “Динамо” жамоасида тўп тепиб, Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва кубогида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2273 дақиқа тўп сурган ҳолда, 1 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилган.     

Тажрибали ҳимоячи Лука Чермель эса 1995 йилнинг 29 июлида Сербия пойтахти Белград шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград, 2014 йилнинг 1-давраси), “Санжелик” (Белград, 2014 йилнинг 2-давраси), “Бродарак” (Белград, 2015 йилнинг 1-давраси), ИМТ (Белград, 2015 йилнинг 2-давраси – 2017 йилнинг 1-давраси), “Телеоптик” (Земун, 2017 йилнинг 2-давраси-2018 йил), “Раднички” (Ниш, 2019 йилнинг 1-давраси), “Инжия” (Инжия, 2019 йилнинг 2-давраси – 2020 йил), Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна” (Жиззах, 2021-2022 йиллар) клубларида ўйнаган.

Сербиялик футболчи жиззахликлар таркибида сўнгги икки мавсумда Coca Cola Суперлигасида жами 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4177 дақиқа ўйнаган ҳолда, 2 голга муаллифлик, 3 та голга ассистентлик қилган.

Чермель ўтган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида 24 та баҳсда майдонга тушиб, 1911 дақиқа ўйнаб, 1 тадан гол ва ассист муаллифига айланган.

Хуршид Хўжаев ҳамда Иброҳим Йўлдошев жамоа аъзолари билан биргаликда Туркияга парвоз қилишган бўлса, Лука Чермель Антальяда “Навбаҳор” машғулотларига қўшилади.     

Биз мазкур ўйинчиларнинг янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига тилакдошмиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика