Latest news

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

"Навбаҳор" - "Сурхон" ўринбосарлари иштирокидаги ўйин 22 июлга қолдирилди News

"Навбаҳор" - "Сурхон" ўринбосарлари иштирокидаги ўйин 22 июлга қолдирилди

Coca Cola Суперлига 10-турини ўтказиш билан боғлиқ қатор муаммолар борлиги сир эмас.

Клублар топширган тест натижалари аниқ бўлмасдан туриб, ЎзПФЛ бир қарорга келиши қийин бўлмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, эртага — 20 июль куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Сурхон” ва “Навбаҳор” U-21 жамоалари ўртасидаги учрашув 22 июль кунига қолдирилди. Ҳаттоки клубларнинг асосий таркиблари 21 июль куни майдонга чиқишларига тўғри келса ҳам, ноодатий тарзда ўринбосарлар бир кун кейин кураш олиб боради. 

“Сурхон” ва “Навбаҳор” асосий таркиблари ўйини масаласига эртага — 20 июнь куни ойдинлик киритилади. Бунда ЎзПФЛ “Сурхон” футболчилари топширган тест натижаларига диққатини қаратади. 

Ҳозирга қадар Қарши шаҳрида кечиши кутилаётган “Насаф” — “Сўғдиёна”, Олмалиқдаги АГМК — “Локомотив” ва Навоийдаги “Қизилқум” — “Бухоро” учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ муаммолар йўқ. Қолган барча учрашувлар масаласига эртага ойдинлик киритилади. Эртага барча клублар раҳбарлари ва бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ўтказилади.

ЎзПФЛ футбол жамоатчилигидан бугунги вазиятни тўғри тушунишни сўрайди ҳамда ноқулайликлар учун узр сўрайди. Шунингдек, барча ўзгаришлар расмий сайтда ўз вақтида ёритиб борилишини маълум қилади.  

10-тур

21 июль, сешанба

19:00 СУРХОН — НАВБАҲОР  

19:00 НАСАФ — СЎҒДИЁНА  

22 июль, чоршанба

19:00 МАШЪАЛ — АНДИЖОН  

19:00 АГМК — ЛОКОМОТИВ 

23 июль, пайшанба

19:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР 

19:00 ҚИЗИЛҚУМ — БУХОРО   

19:00 БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика