Latest news

01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  0 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  2 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  83 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар News

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар

"Навбаҳор" ва Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:
Даврон Файзиев, “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи: “Ўтган турда навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, олий лигада қолиш вазифасини бажарганимиздан хабарингиз бор. Шундай бўлсада футболчиларга бўшашмаслик кераклигини уқтирганди. Лекин, улар хотиржамликка берилиб ҳаракат қилишгани учун “Навбаҳор” бизни жазолади. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга интилдик. Айнан шу сабабли ҳимоямизда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бундан наманганликлар самарали фойдаланиб, кетма-кет иккита гол уришди. 1:0 ҳисобида ютқаздик нима-ю, 3:0 ҳисобида ютқаздик нима? Шу сабабли, ҳужумлар ташкил этгандик. Бироқ, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир сўз билан айтганда жамоамиз бугун ўзига ўхшамади”.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Ғалаба билан барчани табриклайман. “Насаф”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин мухлисларимиз олдида уялиб қолгандик. Шу сабабли, юзимизни ёруғ қилиш учун ғалаба учун майдонга тушгандик. Сафимизда бир қатор йўқотишлар бўлишига қарамай, кўзланган мақсадга эришдик. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар ҳам ўйинни кучайтирди. Ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ, футболчиларимиз бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика