Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Навбаҳор" сафида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда News

"Навбаҳор" сафида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Бугун футболчиларимиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини бошлашди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, январ ойининг дастлабки қисмидаги машғулотлар Наманганда олиб борилади.
6 январь куни жамоа аъзолари икки маҳаллик машғулотларда иштирок этишди. Дастлаб, футболчилар “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида шуғулланишди. Тушдан кейин ўтказилган машғулот эса шаҳардаги “Баркамол Авлод” ўйингоҳида ўтказилди. Машғулотлар эса Мустафо Байрамов ва Роберт Гайларнинг бошчилигида бўлиб ўтаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Мавсумлар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришларни рўй беришини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан 2014 йилда ўтказилган дастлабки кунги машғулотларда ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар иштирок этишмади. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Собир Ҳамидовлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар бошқа клублар сафида тўп суришни ихтиёр этганликлари учун йиғинга келишмади. Маҳаммаджонов "Олмалиқ", Меҳмонов "Нефтчи" ва Ҳамидов "Машъал" клублари сафида шуғулланишмоқда. Ўз навбатида таркибга уч нафар янги футболчи келиб қўшилди.

Жамоада кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган ўйинчилардан бири Вадим Барба легионер ҳисобланади. 1986 йилнинг 7 сентябрь санасида туғилган футболчи ярим ҳимоянинг чап қанотида тўп суради. Ушбу футболчи “Навбаҳор”га Кременчугнинг “Кремень” клубидан таклиф этилди. Вадим Любинский ва Алишер Аҳмедовлар эса мухлисларимизга яхши таниш. 1982 йилда туғилган Любинский фаолияти давомида мамлакатимизнинг бир қатор клублари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Марказий ҳимоячи 2013 йилги мавсумни биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоасида ўтказганди. 1987 йилда туғилган Алишер Аҳмедов эса фаолиятини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида бошлаганди. Кейинчалик “Насаф”, “Нефтчи” каби клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи сўнгги бир ярим йилни Қозоғистонда ўтказганлигини эътироф этиш жоиз. Футболчи ушбу мамлакат биринчи лигаси қатнашчиси “Гефест” клубида тўп сурган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика