ФАКТ. "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни сафарда бешта ўйиндан бери юта олмаяпти
01 aug 2021 14:12
News
ФАКТ. "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни сафарда бешта ўйиндан бери юта олмаяпти
Биз эса ушбу баҳсга доир қизиқарли факт ва маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Виктор Жалилов бошчилигидаги "Навбаҳор" жамоаси беш ўйиндирки, сафарда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ. "Лочинлар" Суперлига доирасида сўнгги бор 2015 йилги мавсумнинг 11-турида меҳмонда "Қўқон-1912" майдонида уч очко олишни уддасидан чиқа олганди.
31.05.2015. 11-тур. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 0:1
01.10.2016. 24-тур. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:1
21.10.2017. 25 -тур. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 2:0
31.03.2018. 4-тур. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:0
01.12.2019. 26-тур. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:1
03.12.2020. 26-тур. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:1
ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР
1 август 2021 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов
Эслатиб ўтиб жоиз, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йил 5 июль санасидаги эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарори асосида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments