Latest news

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  28 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" учрашувида бош ҳакам наманганликлар фойдасига пенальти белгиламагани учун огоҳлантирилади News

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" учрашувида бош ҳакам наманганликлар фойдасига пенальти белгиламагани учун огоҳлантирилади

Cоcа-Cола Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:0) учрашувида ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича ЎФА Ҳакамлар бўлимининг хулосаси маълум қилинди.

"34-дақиқада "Навбаҳор" вакиллари ҳужум уюштирган вақтда наманганлик ҳужумчи (Зоран Марушич – таҳр.) тепган тўп "Қўқон-1912" футболчиси (Мурод Холмуҳамедов – таҳр.)нинг ўнг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Мазкур вазиятда бош ҳакам (Раҳимбек Каримов – таҳр.) бурчак тўпи белгилади. 

Ушбу ҳолатда ҳимоячининг қўли табиий равишда эмас ва тўп ундан ўтганда бўш қолган дарвозага кирар эди. Мутахассислар фикрига кўра, мазкур ҳолатда пенальти ва яққол голдан маҳрум қилгани учун ҳимоячига нисбатан қизил карточка кўрсатилиши керак эди. 

Юқоридаги вазият ўйин тақдирига эмас, балки ҳисобига таъсир кўрсатгани инобатга олиниб, бош ҳакамга нисбатан огоҳлантириш ва ўйинда ишлагани учун паст баҳо берилади", – дейилади расмий хулосада.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика