Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  7 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  6 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  11 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   33 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

“Навбаҳор” – “Қизилқум”: Учрашувдан сўнг News

“Навбаҳор” – “Қизилқум”: Учрашувдан сўнг

"Навбаҳор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар бош менеджери Ҳамит Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлим ушбу фикрларимга яққол мисол бўла олади. Футболчиларимиз юзага келтирилган вазиятлардан тўлиқ фойдалана олишмади. Гувоҳи бўлганларингиздек, яратилган тўрт-бешта имкониятни голга айлантира олмадик. Қолаверса, асосий дарвозабонимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Бу билан Макосинни айбламоқчи эмасман. У мавсум бошидан бери кам ҳолларда майдонга тушганлиги боис тажрибаси камроқ. Балки хаёжонни енга олмагандир. Бошқа яна нима дейишим мумкин. Мавсум якунланиб бораётган бир паллада, захира ўриндиғимиз қисқа бўлиб қолди. Яъни жароҳат олган футболчиларимиз кўпайиб кетди. Бундан ташқари айрим ўйинчиларимиз “Локомотив”га қарши баҳсда ҳам жароҳатланишди. Бугун ҳам йигитларнинг аксарияти жароҳатлари билан майдонга тушишга мажбур бўлишди. Шунга қарамай, улар ижобий натижа учун ҳаракат қилишсада, омад келмади. Ушбу мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Мавсум охиригача курашиб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз деган умиддаман.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: - Сўнгги ўйинларда йигитлар ирода кўрсатишмоқда. Бугун ҳам олдимизда муҳим ўйин турганди. Негаки, ғалаба қозониш орқали еттинчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти бор эди. Бундан ташқари кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижалар қўлга киритиладиган бўлса олтинчи поғонага кўтарилиш учун ҳам имкон туғиларди. Шу сабабли, йигитлар бугун бор кучлари билан ўйнашди. Ҳисоб 2:0 бўлгач, футболчиларимиз қайсидир вазиятларда бўшашишди, айрим ҳолларда эса кутилмаган тўп йўқотишларни содир этишди. Баъзида эса бир-бирларини тушунмай индивидуал тарзда ҳаракат қилишга берилиб кетишди. Бу эса рақибни жаримадан гол уришига олиб келди. Бундан ташқари захирадан сафга қўшилган футболчиларимиз ҳам ўйинни биз кутганчалик кучайтира олишмади. Шунинг ҳисобига бирозгина устунлик меҳмонлар тарафига ўтиб кетди. Айнан шу ҳол баҳс якунини хавотирли тарзда ўтишига сабаб бўлди. Лекин, юракдан намойиш этилган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Футболчиларимиз “Навбаҳор”ни обрўси ва шаъни учун бор жон жаҳдилари билан курашишмоқда. Ўз навбатида қўллаб-қувватлаб турганликлари учун жамоамиз аъзолари номидан мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика