Latest news

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  28 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  6 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди" News

Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - ОКМК учрашувидан cўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи бўлимни ёмон бошладик, гол ўтказиб юбордик. Шундай бўлса ҳам биринчи бўлимда бир нечта вазият ярата олдик, шунчаки уларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда учта ўйинни майдонга тушириб, ўйинга қайтдик. Ўйинни назорат қилдик, гол урдик. Аммо бугун ОКМК стандарт вазиятдан иккита гол урди. Ҳушёрликни йўқотдик. Бугун бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди. 

- Ўзгаришлар бўйича фикрингиз қандай? Захирадан майдонга тушган футболчилар берилган кўрсатмаларни қанчалик тўғри бажаришди?

- Иккита ўйинчимиз ўз даражасида ўйнай олмади. Уларни кейин алмаштиришга мажбур бўлдик. Шунақаси ҳам бўлиб туради. 

- Ҳожимат Эркинов бугун кўриниш бермади?
- Унда кичик жароҳат бор.

- Азизбек Турғунбоевни чап қанот ҳимоясига туширдингиз. Терма жамоада ҳам сўнгги пайтлар у ўнг қанотда ўйнаётганди. Унинг чап қанотдаги ўйинидан қониқдингизми?

- Қониқдим. Аввал ҳам чап қанотда ўйнаганди. Азиз ўйнашни билади. Ўтган ўйин уни олдинроққа чиқаргандик. Турғунбоев чап қанотни тўлиқ назорат қилади. Бугун ҳам яхши ўйнади. 
- Умар Адҳамзодада ҳам жароҳат борми?

- Ҳа, у тикланиш жараёнида.

- "Пахтакор" бугун марказий ярим ҳимояда муаммоларга дуч келгандек кўринди, креативлик етишмади. Диёр Холматов варианти тўғри бўлмасмиди шу ўринда?
- Фламарионни майдонга туширдик. Ҳаммани майдонга тушириб бўлмайди. Биринчи бўлимда марказ бироз оқсади, лекин иккинчи бўлимда марказ тўлиқ назорат қилинди.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика