Latest news

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  69 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

"Навбаҳор" Панчшанбенинг сотувидан фойда қила оладими? (ФР блоги) News

"Навбаҳор" Панчшанбенинг сотувидан фойда қила оладими? (ФР блоги)

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни навбатдаги трансфер очиқламасини амалга оширди.

Унда таъкидланишича, "Навбаҳор" Туркиянинг "Хатайспор" клуби билан Эҳсони Панчшанбенинг трансферини муҳокама қилаётган экан. Хўш, ушбу музокарани қандай истиқбол кутмоқда? Қуйида шу ҳақда.

Эҳсони Панчшанбе — 1999 йилда туғилган, Тожикистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси. У 2020 йилнинг сенябрь ойида "Истиқлол"дан "Навбаҳор" таркибига кўчиб ўтди. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, Эҳсони Наманган клуби учун 200 минг еврога тушган (ўшанда унинг трансфер баҳоси 350 минг еврога баробар эди).

У бугунга қадар "лочинлар" либосида 29 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган. Панчшанбенинг "Навбаҳор" билан шартномаси 2022 йилнинг охирига қадар амал қилади.

"Хатайспор" — 2020 йил Туркия Суперлигасида дебют қилди. Шунга қарамай, ўзининг элитадаги илк мавсумида анча муваффақиятли қатнашиб, 6-ўринни банд қилди. Жамоа таркибида Аарон Бупендза ва Маме Бирам Диуф сингари кучли ҳужумчилар бор (иккала форвард Суперлиганинг ўтган мавсум тўпурари бўлишди). Жамоа таркибидаги энг қиммат футболчи 24 ёшли Бупендза ҳисобланади — 8,5 млн евро.

Бевосита Панчшанбе ўйнайдиган позицияда эса Адама Траоре ҳамда Рубен Рибейро сингари тажрибали футболчилар бор. Шу туфайли трансфер амалга ошса ҳам, Эҳсонининг бу жамоа таркибида ўйнаб кетиши қийин бўлади.

Юқорида тожикистонлик футболчининг трансфери "Навбаҳор" учун 200 минг еврога тушгани ҳақида айтдик. Маълумотларга қараганда, жамоа раҳбарияти Панчшанбени худди шунча маблағ эвазига қўйиб юборишни режалаштиряпти. Аммо, бу масала жуда қийин. Боиси шундаки, "Хатайспор" трансферлар учун деярли маблағ сарфламайди ва шу йўл билан фойда қилиш ҳақида ўйламайди.

Маълумот учун, клуб таркибида муваффақиятли тўп теп(аёт)ган Муҳаммад Камара, Маме Бирам Диуф, Рубен Рибейро, Мунир, Аарон Бупендза, Исаак Сакей сингари легионерларнинг барчаси эркин агент сифатида келиб қўшилган. Шундай экан, "Хатайспор"нинг Эҳсони учун 200 минг евро тўлашига ишониш имконсиз.

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Панчшанбенинг Туркия Суперлигасига трансфери амалга ошадими?

Author :
Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика