Latest news

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  1 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  12 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин жанжал туфайли охирига етмай қолди News

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин жанжал туфайли охирига етмай қолди

Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган “Навбаҳор” мазкур мамлакатдаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсини Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Оқжетпес” (Кўкчатой) жамоасига қарши олиб борди.

Учрашувнинг 1-бўлими кескин курашлар остида ўтиб, кўкчатойликлар 2-дақиқадаёқ стандарт вазиятдан ҳисобни очишди. Чап қанотдан оширилган тўпни “Оқжетпес” футболчиларидан бири боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 0:1.

Мувозанатни тиклашга интилган "Навбаҳор" аъзолари ҳужумкорликни анча кучайтиришди ва бу 10-дақиқада ўз самарасини берди. “Лочинлар”нинг навбатдаги ҳужуми пайтида маҳоратли ярим ҳимоячи Сардор Теляков 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Аммо қозоғистонликлар 34-дақиқада "Лочинлар" дарвозасини иккинчи марта ишғол этиб, танаффусга 2:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 48-дақиқада рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганлиги боис, 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Пенальтини жамоа сардори Азимжон Аҳмедов аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 2:2.

Бироқ 56-дақиқада қозоғистонликлар навбатдаги ҳужумни самарали тарзда якунлаб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 2:3.

Шундан сўнг, "Навбаҳор" аъзолари ҳисобни тенглаштириш мақсадида, яна ҳужумкорликни кучайтиришди. Аммо ҳужумлар якунига етмасди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида ҳар икки жамоа футболчилари орасида келишмовчилик юзага келди. Ушбу ҳолатнинг жанжалга айланиб кетишини олдини олиш мақсадида, учрашув бош ҳаками ўйинни муддатидан олдин тўхтатишга қарор қилди.

Натижада “Оқжетпес” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган ушбу баҳс якунига етмай қолди.

Белек шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ўйинда “лочинлар” устози Нўъмон Ҳасанов майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Раҳимжон Давронов, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Никола Тасич, Эҳсони Паншанбе, Иван Соловьёв, Марко Путинканин, Сардор Теляков, Аббос Ғуломов, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Фарҳод Мираҳматов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов.





Реклама


Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика