Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  7 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

"Навбаҳор" икки футболчи билан ҳайрлашди News

"Навбаҳор" икки футболчи билан ҳайрлашди

“Навбаҳор” билан тузилган шартнома муддатлари якунланганлиги сабабли, жамоамиз сафини дарвозабон Дилшод Ҳамроев ва россиялик ҳужумчи Руслан Болов тарк этишди.

25 ёшли посбон Дилшод Ҳамроев “лочинлар” таркибига 2018 йилнинг 2-даврасидан қўшилганди ҳамда 2018 – 2020 йиллар мавсумида Coca Cola Суперлигада жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборди.

26 ёшли ҳужумчи Руслан Болов эса жамоамиз таркибига шу йилги мавсумда қўшилиб, Суперлига - 2020 баҳсларида 20 та ўйинда майдонга тушиб, жами 1037 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасига 3 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Шунингдек, россиялик футболчи Суперлиганинг бу йилги мавсумида 2 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

“Навбаҳор” ПФК Дилшод Ҳамроев ҳамда Руслан Боловга жамоамиздаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчиликларини билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятларига омад ёр бўлишини тилайди.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика