Latest news

20:19Футзал. Ўзбекистон Тожикистонни бу гал кичик ҳисобда мағлуб этди  0 20:12Ўзбекистон Кубоги. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  16 19:58Миржалол Лоқаев: "Бу каби ғалабалар "Иштихон"ни улғайтиради"  0 19:34Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор"  0 19:09Фати "Барселона"дан кетишга қарор қилди  3 18:31Мбаппе "Реал" раҳбариятидан ёзда "Арсенал" футболчисини сотиб олишни сўради  3 18:00Дунё бўйлаб энг катта кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 17:39"Манчестер Юнайтед" чехиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 17:06Де Брюйне янги клуб топди: бу "Сити"га ёқмайди  2 16:24Факт. "Нефтчи" Ўзбекистон Кубогида Наманганда "Навбаҳор"ни ҳали ютмаган   6 16:00"Футбол олами". "Пахтакор" аутсайдерлар сафида, ОКМК пешқадам  2 15:44"Сити"нинг икки ўйинчиси беш йилдан сўнг илк бор "шаҳарликлар" сафида Англия чемпиони бўлолмайди  4 15:00ОКМК футболчиси хатолик туфайли майдондан четлатилмади, "Навбаҳор" эса қоида бузилиши орқали гол урди. Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  11 14:39МЮ ҳужумчиси сафдан чиқди  1 14:12Андреа Пирлонинг ўғли ноқонуний пул тикиш можароси марказида  0

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган News

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган

Суперлиганинг 27-тури доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” клубини қабул қилади.  Ўйин соат 18:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 28та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 15тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган.  8та беллашувда эса “лочинлар”нинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 50 марта ишғол этишган бўлса, ўз дарвозасидан эса 39 бор тўп ўтказиб юборган. “Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида қайд этилган – 5:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўтган 14 баҳснинг 11тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда томонларнинг кучи тенг келган. “Лочинлар”нинг “Локо” майдонидаги ягона ғалабаси  2010 йилнинг 24 апрелида қайд этилган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1, “Навбаҳор” мезбонлигидаги ўйин эса 2:0 ҳисобида якунланган.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 16 баҳсда ютқазмади.
“Навбаҳор” сафарда ўтган сўнгги 5 ўйинда фақатгина мағлубиятга учради. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 6 май куни Бухорода қўлга киритилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика