Latest news

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  34 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  171 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди News

"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 2та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.

“Лочинлар”га Про-лига вакиллари – “Турон” (Яйпан) ва “Нефтчи” (Фарғона) жамоалари спарринг- рақиб бўлади.

Дастлабки назорат-синов баҳси эртага, яъни 12 январь куни соат 14:00да Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясида яйпанликларга қарши ўтказилади.

Мазкур учрашувда “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис майдонга асосан кўрикдан ўтаётган легионер футболчиларни тушириб, уларнинг маҳоратларини синовдан ўтказиш ниятида.

"Нефтчи" билан кечадиган иккинчи ўртоқлик баҳси эса 16 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Фарғонада ўтказилади. “Нефтчи”га қарши кечадиган учрашувда майдонга аралаш таркибни тушириш режалаштирилмоқда.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика