Latest news

00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  8 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  38 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  18 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5

"Навбаҳор": Дастлабки йиғин якунланди News

"Навбаҳор": Дастлабки йиғин якунланди

Tags :  Навбаҳор
Бугун Наманганда ташкил этилган дастлабки ўқув-машғулот йиғини якунланди.

Йиғин сўнггида жамоа биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган ўйинда уйчиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув дебютида Тоҳир Шамситдинов жарима майдончасига етказиб берилган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очишга эришганди. Биринчи бўлимнинг ўзида Даврон Исоқов ва Соҳиб Абдуллаевлар Акмал Ортиқов дарвозасига биттадан тўп киритиб, “Хотира-79” жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлашди. Футболчиларда гол уриш бир қатор имкониятлар бўлишига қарамай ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамситдинов, Азизбек Мамазойитов, Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Ғайрат Жўраев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Равшан Хурсанов, Абдумалик Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдулазиз Султанов, Билол Шарофиддинов, Илҳом Алибоев, Мирзоҳид Маматхонов.

Шу ўринда “Хотира-79” жамоаси сафида фаолиятлари давомида “Навбаҳор” клуби шарафини ҳимоя қилган Соҳиб Абдуллаев Даврон Исоқов, Раҳмон Ўринов, Фарҳод Шокиров Муҳаммад Расулов, Ботир Тўрабоев, Баҳром Йўлдошев, Сардор Теляков ва Санжар Тошпўлатов каби футболчилар тўп суришди.

Учрашувдан кейин футболчиларга янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. Жамоамизнинг навбатдаги йиғини 2017 йилнинг 4 январь санасида Тошкентда бошланади. Айнан шу йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши режалаштирилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика