Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

"Навбаҳор" бугун пешқадамга айланиши мумкин ёхуд "лочинлар"нинг парвози ва тозаланаётган "Бухоро" (таҳлил) News

"Навбаҳор" бугун пешқадамга айланиши мумкин ёхуд "лочинлар"нинг парвози ва тозаланаётган "Бухоро" (таҳлил)

Гарчи бугунги учрашув марказий мақомда бўлмаса ҳам, жамоалар орасидаги фарқ катта катталигига қарамай қизиқарли учрашув бўлиши шубҳасиз.

 Айниқса бу ўйинда майдон эгаларининг очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Меҳмонларга эса 1 очко ҳам очко, ғалаба эса нур устига аъло нур. Ўз-ўзидан "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувига тўхталамиз. 

Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида жами 58 маротаба яшил майдонда учрашишган. Катта устунлик "Навбаҳор" томонида 32 ғалаба, "Бухоро" бу кўрсаткич 16тани ташкил қилади. Тўплар нисбати 105-62. Наманганда ўтган 29 тўқнашувнинг 22тасида "лочинлар"нинг қўли баланд келган бўлса, 4та ўйинда "Бухоро"нинг омади келган. 3та учрашувда муроса кўчаси танланган. "Кўҳна шаҳар" жамоаси рақибини сўнгги маротаба 2016 йилги мавсумда меҳмонда таслим қилган. Кейинги 9та беллашувнинг 3тасида дуранг, 6тасида "Навбаҳор" ғалабани ўзиники қилган. Улуғбек Бакаев "Бухоро"да ишлаган дастлабки 2 мавсумида ҳам буни уддасидан чиқа олмаганди (5та мағлубият 1та дуранг). Лекин бу ишни у "Сўғдиёна" билан 4 маротаба уддалаган. 



Сўнгги учрашув

БУХОРО – НАВБАҲОР - 0:0

1 октябрь. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Зоҳид Акрамов 

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобиржон Аманов, 7.Суҳроб Неъматов, 9.Жасур Ҳакимов (99.Муҳаммад Ғиёсов, 46), 11.Зоҳир Пиримов (33.Жавоҳир Шодмонов, 90+3), 17.Беҳруз Садиллоев (71.Файзуллобек Жуманқўзиев, 64), 19.Бекзод Саидов, 28.Эргаш Исмоилов, 77.Иззат Абдуллаев (21.Аббосбек Жумақулов, 27) (76.Абдуғани Камолов, 90+3), 98.Солибек Каримов.

Захира: 91.Зафар Сафаев, 8.Анваржон Жўраев, 26.Аброр Хосинов, 93.Максимилиан Фомин, .

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв (18.Сардор Теляков, 66), 10.Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов (33.Тоҳиржон Шамситдинов, 66), 22.Игорь Голбан, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббосжон Ғуломов (11.Исломбек Исоқжонов, 58), 95.Забиҳилло Ўринбоев (88.Руслан Болов, 58).

Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Ғиёсжон Комилов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 27.Ислом Рашидхонов, 72.Павел Голишев, .

Огоҳлантиришлар: Аббосбек Жумақулов 56, Иван Соловьёв 63, Тоҳиржон Шамситдинов 68.


"Пахтакор" йўқотган очко "Навбаҳор"ни пешқадамга айлантириши мумкин 

"Пахтакор"нинг "Андижон" билан ўйинда йўқотган очкоси рақибларига текин совға вазифасини бажарса ажабмас. Айни пайтдаги ҳолатга кўра "шерлар" 28 очко билан 1, "Навбаҳор" 26 очко билан 2 ўринда кетмоқда. Табиийки Самвел Бабаянни бугун дуранг ҳам қониқтирмайди. Ғалаба эса жамоани биринчи даврани пешқадам сифатида якунлаш имконини беради. Тасодифми ёки ўхшашлик, "Навбаҳор" 2022 йилги мавсумда ҳам танаффусга турнир жадвалида биринчи ўрин билан йўл олган, бироқ якунда чемпионлик "Пахтакор"га насиб қилган. 


"Навбаҳор" чемпионми? Шошилманг

"Навбаҳор" ҳозиргача Суперлигада 12та учрашув ўтказишга, 26 очко улгурди. 8 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият қайд этди, тўплар нисбати 22-6. Бу ўтган йилнинг биринчи даврасига нисбатан яхши кўрсаткич, дея оламиз. Агарда жамоа бугун ўз уйида ғалаба қозонса, 29 очко жамғаради.  "Навбаҳор"нинг ўйинида сифат томонлама нисбатан ўсиш кузатилганлиги, вазиятлардан фойдаланиш коеффиценти, ҳужумкор услубга ўтганлигидан далолат беради. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам борки, "Навбаҳор"даги кучли таркиб фонида қолган жамоалар кучсиз сифатида кўринаётгани ҳам бор гап. Дейлик мавсум бошида "Қизилқум", "Металлург" "Сўғдиёна", кейин "Бунёдкор"нинг йирик ҳисобларда таслим қилиниши бу рақибларнинг кучсизлангани билан боғлиқ. Ҳақиқатдан ҳам давра якунига келиб шундай бўлиб чиқяпти. Аммо Самвел Бабаян 4та етакчига қарши майдонга чиққан бўлса, уларнинг барида ғалабани қўлга киритгани йўқ. "Пахтакор" (1:2), ОКМК (1:2), "Насаф" (0:0), "Нефтчи" (0:0). Бу ўйинларда айтарли ҳеч нарса қила олишмади. Бошқа жиҳати бу жамоаларнинг бари иккинчи даврада Наманганга боради, қизиқ! Аммо иккинчи даврада ҳақиқий синов кутаяпти. ОЧЛ баҳсларида жамоа катта куч йўқотиши, зич тақвимдан чиқиб кетиши осон бўлмайди. Шу паллада биз "лочинлар"нинг маҳоратини синовдан ўтказамиз. 

Энг яхши трансфер - Остон Ўрунов 

"Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги ҳақиқий зўр трансфери бу Остон Ўрунов бўлди. Ўтган йили Жамшид Искандеров асосий планда гавдаланган бўлса, бу йил Остон катта саҳнага чиқмоқда. У "Навбаҳор" таркибида кубок ва чемпионат баҳсларида 15та учрашувда 7та гол урди, ҳар 2.14 òйинда битта гол урган. Агар уни блоклашни, зарарсизлантиришни имкони топилса "Навбаҳор"нинг ўйини издан чиқиши мумкинлигини "Нефтчи" кўрсатиб берди. Самвел Бабаяннинг ишбилармонлик қобилиятига доим юксак баҳо бериб келганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Қанча мураббийлар Остон Ўрунов билан тил топиша олмаётган бир паллада Бабаян уни ўзгартира олди ва ўйнатишни биляпти. Бу орқали Остон терма жамоада ҳам муҳим фигурага айланиб бормоқда. Осиё кубогида Катанец ундан асосий қурол сифатида фойдаланади. У ниҳоят жамоавий ўйинга мослашаётганидан, ўрганаётганидан хурсандман. Олдинлари индивидуал ҳаракатларидан ҳаддан ташқари кераксиз паллада фойдаланиб юборарди. Бу эса тўпни йўқотишга, жамоага эса зарарга ишларди. 

"Бухоро"ни тозалаётган Бакаев 

Улуғбек Бакаев биринчи давра тугамасиданоқ таркибдаги аксарият футболчиларга жавоб бериб юборишга қарор қилди. Унда ҳозир даврани шу футболчилар тугатиб қўйишдан ўзга чораси йўқ. Шу боис у "Бухоро"га ўзи билган, услубига мос тушадиган футболчиларни жалб қилиш ҳаракатида. Мендаги маълумотларга қараганда жамоага келадиган 5 нафар футболчидан 3таси легионер бўлади. Шоҳруз Норхоновда Жиззах ва Бухородан бирини танлаш имконияти мавжуд. Клуб кўпроқ ҳужумчи трансфери устида иш олиб бориши керак. Жамоа сўнгги 4та учрашувда рақиб дарвозасига 15та аниқ зарба йўллаган ва 1та гол урган, холос. Реализация жуда паст, биринчи даврада 12та ўйинда 6та гол урилган, 17та гол ўтказиб юборилган. Бугунги ғалаба жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнини ўзгартирмайди, "Қизилқум" билан очколар тенг келган тақдирда ўзаро ўйинлардаги мағлубият ҳисобига ўз жойида қолади. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика