Latest news

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

"Насаф": Ёшларга имконият тақдим этилмоқда News

"Насаф": Ёшларга имконият тақдим этилмоқда

Tags :  Насаф
Куни кеча "Насаф" Олий лига доирасидаги 28-тур учрашувини Самарқандда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди.

Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Динамо”га қарши баҳсда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Азиз Ғаниевни асосий таркибда майдонга туширди.

1998 йилда туғилган ёш истеъдодли футболчимиз илк бор олий лига доирасидаги баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Азиз Ғаниев шу куни майдон марказида жамоамиз етакчиси Эркин Бойдуллаев йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилди. Ушбу иқтидорли футболчи бу ўйинда ўзини йўқотиб қўймади ва анча дадил ўйнади. Машғулотларда ўз акаларидан керакли жиҳатларни ўзлаштираётган Азиз Ғаниев буни амалда исботлай олди. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ёшларга имконият бериш, уларга йўл очиш сиёсатини анча самарали амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Динамо” билан бўлган баҳсда шунингдек яна бир қатор академиямиз тарбияланувчилари - Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳиддинов каби истеъдодли ёшлар ҳам захирадан майдонга тушишди.

Ажаб эмас келажакда Азиз Ғаниев Рўзиқул Бердиевдек майдон марказида ҳақиқий етакчи бўлиб етишса. Азиз Ғаниев ҳаракат қилган нуқтада ўз вақтида жамоамизнинг ҳозирги устози Рўзиқул Бердиев ҳаракат қилгани кўпчиликда ёдида. Энг қизиғи, Азиз Ғаниев ҳам Рўзиқул Бердиев сингари 6-рақам остида ўйнамоқда. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика