Latest news

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  5 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  14 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади News

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади

Халқимизда хотира муқаддас деган ибора мавжуд. Ўтганларни ёдга олиш, улар амалга ошириб кетган ишларини эслаш жуда яхши одат.

Бахтиёр Давлатовни мамлакатимиз футбол ишқибозлари яхши эслашади. Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 48 ёшни қарши олган бўлар эди. Айниқса унинг воҳамиз футболига қўшган ҳиссаси ҳам эътирофга лойиқ. Унинг “Машъал” ва “Насаф” жамоалари сафида кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳамон мухлислар ёдида.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Металлург” сингари клубларда ҳам тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил оламдан ўтган эди.

Янгиер шаҳрида кейинги йилларда ташкил этилаётган Бахтиёр Давлатов хотира турнири оммавийлашиб бормоқда. Бу турнирга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мазкур турнирда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат жамоаларимиз ҳам фаол иштирок этиб келишади.

Бугун эрта тонгда Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматиллаев мураббийлик қилаётган 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз Янгиер шаҳрига жўнаб кетишди. Улар бу йил ҳам хотира турнирида иштирок этишади. Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика