Latest news

10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  1 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  66

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди News

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди

“Насаф” футбол мактабида битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда клуб бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёш футболчиларни табриклаб, келажакда улардан умидлари катта эканликларини билдиришди.

Дарҳақиқат, ўтиб бораётган йил футбол мактаби жамоаси учун ютуқларга бой йил бўлди. Мактабнинг 1997-98 йилларда туғилган ўсмирларидан иборат жамоа олий лига тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, айнан ушбу жамоа 2-лига мусобақасининг Қашақадарё минтақасида чемпионликка эришди. Албатта бу ютуқларни қўлга киритилишида жамоа мураббийлари Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимовларнинг ҳиссалари катта бўлди. Жамоа орасидан бир қатор футболчилар спорт усталигига номзод талабини бажаришди. Ушбу гуруҳ тарбияланувчиларининг 9 нафари “Насаф” ўринбосарлари таркибига жалб этилди. Бир сўз билан айтганда, 2013 йил мактаб жамоаси учун муваффақиятларга бой бўлди. Тадбир сўнггида жорий мавсумда чемпионликка эришган жамоа аъзоларига олтин медаллар, фахрий ёрлик ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир фотогалереясини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика