“Насаф”: Ярулин ўз аризасига кўра ишдан кетди
15 may 2018 10:17
News
“Насаф”: Ярулин ўз аризасига кўра ишдан кетди
Бугун "Насаф" клубида бош ҳомий – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда битта масала “Насаф” ПФК бош менеджери ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
2012 йилдан клубда бош менеджер лавозимида фаолият юритган Шамил Самигулович Ярулин ўз аризасига мувофиқ, соғлиги ёмонлашгани туфайли лавозимидан озод қилинди.
Бош ҳомий - “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти томонидан клубга бош менеджер этиб, шу пайтгача “Насаф” футбол мактабини бошқариб келган Сергей Петрович Кучеренко тайинланди.
Ш.С.Ярулин 2012 йилдан "Насаф"да бош менеджер вазифасида ишлади. Шу вақт мобайнида клуб инфратузилмаси анча ривожланди. “Насаф” жамоаси ҳам қатор ютуқларни ҳам қўлга киритди. Албатта, Ш.С.Ярулиннинг барча қилган меҳнатларини қадрлаймиз. У кишига клуб раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан каттадан-катта ташаккурлар билдирамиз, - деб ёзилган "Насаф" клуби расмий сайтида.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments