Latest news

12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  0 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  2 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  2 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  9 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  6 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  20 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  7 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2

"Насаф" ва "Қизилқум"га "5", қолганларга ИККИ! News

"Насаф" ва "Қизилқум"га "5", қолганларга ИККИ!

Жорий мавсум кўплаб жамоаларимиз Туркия ва БААда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишди. Футбол ким учун, мухлис учун! Мухлисга эса хабарларни матбуот котиби етказади.

Хориж йиғинларида "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Локомотив", "Қизилқум", "Нефтчи", "Бухоро" ва "Олмалиқ" иштирок этишди. Бу клублар орасида фақатгина "Насаф" ва "Қизилқум" жамоалари ўзлари билан матбуот котибларини Туркиядаги сафарга олиб кетдилар. Бу билан уларнинг мухлислари қувонишлари табиий. Қолган клублар эса Тошкентда йиғин ўтказдилар. "Металлург", "Олмалиқ", "Машъал", "Андижон", "Динамо", "Шўртан", "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" жамоалари пойтахтга келишди. "Олмалиқ", "Шўртан" ва "Металлург" матбуот котиблари Тошкентда истиқомат қиладилар. "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоаларининг матбуот котиблари эса жамоа билан бирга бўляптилар. Уларнинг мухлислари номидан раҳбариятга ўз ташаккуримизни айтамиз. 3-4 кунга "Андижон" жамоаси ҳам ўз матбуот котибини Тошкентга олиб келди. 

Хуллас, кўриб турганингиздек, клубларимизда матбуот котибларига эътибор йўқ. Матбуот котибига эътибор йўқ дегани, клуб ўз мухлисига бепарво дегани.

Бундай ишлаш яхши эмас жаноби раҳбарлар, матбуот котиби "қулоқ" эмас, у шунчаки мухлислар ўртасидаги кўприк!

Толибжон Қосимов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика