Latest news

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  16 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  26 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

“Насаф” - “Қўқон-1912”. Превью News

“Насаф” - “Қўқон-1912”. Превью

Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионати 16-тур учрашувини “Насаф” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 6 август якшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.
 
ЎзПФЛ 16-тур
“Насаф” (Қарши) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
06.08.2017. “Марказий” стадион. 19:30да
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр Сайлалов (Тошкент)
Захира ҳаками: Д.Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Учрашув аҳамияти ҳақида

Ушбу учрашув жамоамиз учун катта аҳамиятга эга. Бу учрашувда ғалаба қозонсак, турнир жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олишимиз мумкин. Шунингдек мазкур жамоалар ўртасидаги бу баҳс, 16-турнинг марказий учрашуви ҳам ҳисобланади. 

Ўзаро учрашувлар рақамларда

Мазкур жамоаларнинг олий лигадаги ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, жамоалар бунгача 15 марта туқнаш келишган. Шундан 11та учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоалар чемпионатдаги ўзаро учрашувларда ҳанузгача дуранг натижа қайд этиишмаган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 32-19.


Биринчи даврадаги ўзаро учрашув ҳақида

Мазкур жамоалар бу йилги чемпионатнинг 1-тур учрашувини 4 март куни Қўқонда ўтказишган. Учрашувда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги жамоамиз голларини Баҳром Абдураҳимов ва Драган Черанлар киритишган.

Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

Жамоамизнинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 16-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув, “Насаф”нинг олий лигадаги 604- учрашуви ҳисобланади.

Ушбу  учрашув қандай ёритилади

Бўлажак учрашувни одатдагидек сайтимиз орқали тўлиқ онлайн матнли трансляция қиламиз. Учрашув “Марказий”да бўлаётгани сабаб, матнли трансляция давомида эътиборингизга суратлар ва голларни тақдим қилиб борамиз.

Азиз футбол ишқибозлари, “Марказий” сизга мунтазир!

Юқорида таъкидлаганимиздек 6 август куни бўладиган “Насаф” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.

Мана шундай қизиқарли учрашувни “Марказий”га келиб, мисли Европача стадионда томоша қилишнинг ўзгача завқи бор. Янгиланган стадионимиз айни пайтда мамлакатимиз футбол ишқибозларининг ҳавасини ўйғотадиган даражада. Қолаверса, “Насаф” жамоамиз чемпионатимизда ҳам, кубок баҳсларида ҳам энг қизиқарли ва мухлисбоп ўйин кўрсатаётган камсонли жамоалардан бири бўлиб турибди.

Шундай экан, келаётган якшанба куни барча футбол ишқибозларини “Марказий”га таклиф этамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика