"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди
28 jan 17:38
News
"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди
Номаълум шахс сунъий интеллект ёрдамида Адрианонинг овози ва қиёфасини сохталаштириб, футболчининг онасини 15 минг реал (тахминан 2400 евро) миқдоридаги маблағни ўтказиб беришга кўндирган.
Бундан ғазабланган "Император" ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарга кескин огоҳлантириш йўллади:
"Бу аблаҳ пулларни қайтаргани яхши. Сени топаман! Оналар, бувилар ва оила аъзоларига тегманглар", — деди Адриано ўз видеомурожаатида.
Кўп ўтмай собиқ ҳужумчи вазиятга аниқлик киритиб, иккинчи видеони жойлаштирди:
"Мен бу гапларни ҳиссиёт устида айтдим. Гап она ва оила ҳақида кетганда, одам хавотирга тушаркан. Бу сунъий интеллект деган матоҳ экан, ҳатто нима деб аталишини ҳам билмайман. Бугун менинг онам алданди, эртага сизнинг оилангиз бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Худо у йигитни кечирсин".
Адрианонинг онаси воқеа юзасидан полицияга ариза берган. Мутахассислар эса замонавий технологиялар ёрдамида қилинаётган бундай фирибгарликлардан огоҳ бўлишга чақирмоқда.
Similar news
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Comments