Latest news

12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   2 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  4 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  5 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган" News

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган"

"Интер" вице-президенти Хавьер Занетти Адрианонинг Милан клубидаги ўйини нега ўзгариб кетгани ҳақида гапириб берди.

"У "Интер"га келиши билан "Реал"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳайрон қолдирадиган куч билан гол урди. Ўшанда ўзимга: "У янги Роналдо, Адрианода ҳамма нарса бор, жисмоний имконият, иқтидор, тезлик" дегандим. Аммо Адри фавеладан келгани мени ҳавотирга соларди.

Ҳеч нарсаси бўлмаган инсонда бойлик пайдо бўлса қандай муаммолар юзага келишини кўрганман. Деярли ҳар куни савол берардим: "Бугун кечаси нима қиласан?", "Қаерга борасан?". У муаммоларга ўралашиб қолишидан қўрқардим.

Адрианонинг отаси ўғлини назоратда ушларди. Аммо мавсум стартидан олдин кутилмаган воқеа юз берди. Унга Бразилиядан қўнғироқ қилишди ва футболчининг ҳаётини бир умрга ўзгартириб юборадиган хабарни айтишди: "Адриано, отанг вафот этди".

У бақириб йиғлаганини, телефонни улоқтириб юборганини кўрдим, буни кузатиш жуда оғриқли эди. Биз Моратти билан бирга уни укамиздек ҳимоямизга олдик. Бунгача у голлар уриб, уларни отасига бағишларди. Аммо ўша қўнғироқдан сўнг аввалги Адрианони кўрмадик. Ҳар кеча уни қўллаб-қувватлашга уринардик.

"Сен Роналдо ва Ибрагимовичнинг қоришмасисан, сен улардан кучлироқ бўла оласан".

Аммо ҳаммаси бекор кетди, уни депрессиядан чиқара олмадик, шундан бери бу воқеа ҳақида кўп ўйлайман".

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика