"Насаф": Мухлислар билан мулоқот ўтказилди
13 jun 2017 20:45
News
"Насаф": Мухлислар билан мулоқот ўтказилди
Мулоқот реконструкция ишлари ниҳоясига етаётган, янги кўринишдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтди.
Шамил Самигулович йиғилганларга стадионда олиб борилган кенг кўламдаги реконструкция ишлари ва бу орқали яратилган ўзгаришлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтди.
Мулоқот давомида мухлисларнинг стадионда ўзларини тутиш тартиб-қоидалари, бу ҳақда ОФК талаблари ҳам уларга яна бир марта тушунтирилди.
"Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган, Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финали дастлабки учрашуви, 30 июн куни "Марказий" стадионда бўлиб ўтиши расман эълон қилинди. Шамил Самигулович ушбу ўйинни ўтказиш бўйича олиб борилаётган тайёргарликлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.
Клубимиз раҳбари, мулоқот давомида мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга ҳам жавоб берди.



Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments