Latest news

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  5 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  9 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  10 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди News

“Насаф” жамоаси аъзолари “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди

Tags :  Насаф
"Насаф" аъзолари клуб бош ҳомийси “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да бўлишди ва заводдаги ишлаб чиқариш билан яқиндан танишишди.

Шундан сўнг мажмуадаги фаоллар залида жамоа аъзолари ва “Шўртан газ-кимё мажмуаси” ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир аввалида жамоа президенти, "Шўртан газ-кимё мажмуаси” Бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини ва мажмуанинг барча ишчи ходимларини футболчилар томонидан яқиндагина қўлга киритилган Суперкубок билан самимий қутлади ва бу ютуқ Давлатимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига Қашқадарё халқи учун ажойиб совға бўлганини таъкидлаб ўтди.  

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев, техник директор Ботир Қораев, спорт директори Сергей Кучеренколар жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун мажмуа раҳбарияти ва барча ходимларга клуб номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбир давомида завод ишчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Савол-жавоб руҳида кечган учрашувда жамоа аъзолари томонидан тайёрлаб келинган саволларга тўғри жавоб берганларга футболчилар ва мураббийларимиз томонидан эсдалик совғалари топширилди. Мажмуанинг ходимлари ҳам футболчиларга қарши саволлар билан жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида мажмуа раҳбарияти ва жамоа мураббийлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика