Latest news

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  4 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

"Насаф" исталган жамоани курагини ерга теккизишга қодир. Ўйин тарафлама Ўзбекистонда "Пахтакор" билан бир хил савиядаги ягона жамоа" — Даврон Файзиев News

"Насаф" исталган жамоани курагини ерга теккизишга қодир. Ўйин тарафлама Ўзбекистонда "Пахтакор" билан бир хил савиядаги ягона жамоа" — Даврон Файзиев

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Фйизиев иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Баҳор фаслига қўшилиб футбол мавсуми ҳам кириб келди. Фурсатдан фойдаланиб баҳор айёми, 8-март хотин-қизлар куни ва келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, учрашувдан олдин барча қизғин дерби бўлишини кутаётгани интернет нашрларида кўп эълон қилинди. 

Тан олиш керак, "Насаф" жамоаси ўйин жиҳатидан, тўп назорати ва вазиятлар яратиш борасида "Пахтакор" билан тенгма-тенг бўлиб турибди. Ўйиндан олдин менда ҳаяжон кучли бўлганди. Нимага? Чунки жамоамиз Суперлигага чиққани охирида маълум бўлди. Биз эса режаларни тезкорлик билан ўзгартирдик. Мазкур баҳсга имкон қадар тезроқ ва яхши тайёргарлик кўришга интилдик. Мақсад мухлисларни хурсанд этиш эди. Бугунги баҳс жанговор, якка курашларга бой бўлди. "Насаф" биринчи бўлимда, биз эса иккинчи таймда яратилган вазиятдан фойдаландик. "Динамо" учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Шу боисдан ҳам бугунги бир очконинг қадри баланд. Камчиликларимиз мавжуд ва бу бугун яққол кўзга ташланди. Иккинчи турга қадар олдимизда танаффус бор. Айнан шу танаффусдан унумли фойдаланиб, мазкур хато ва камчиликларни бартараф этишга уринамиз. Жамоавий ўйин, ўзаро ўйин кўникмаси ва футболчиларда ўзаро тушунча пайдо бўлиши учун озгина вақт керак. Мухлислар бугун бизнинг ҳақиқий 12-футболчимизга айланишди. Уларнинг қўллаб-қувватлови бизга қўшимча куч берди. Биз хоҳ уйда, хоҳ сафарда Самарқанд шаъни учун курашамиз", - деди Даврон Файзиев.

"Захира дарвозабони тушиши нега кечикди? Дарвозабон жароҳати умуман кутилмаган пайтда руй берди ва Ботирали Эргашев ўша пайтда намоз ўқигани ичкарига кириб кетганди. Шу боисдан ҳам захира алмаштирилиши бироз чўзилди. Бунинг учун узр сўрайман", - дея вазиятга ойдинлик киритди Даврон Файзиев.


"Қайси чизиқдан кўнглим тўқ? Мураббий қачонки ҳар доим ютиб турсагина барчасидан қониқиш хосил қилиши мумкин. Бизда селекция ишлари охирги дақиқа келиб тезлаштириб юборилди. Сабабини барча билади. Масалан Фомин яқинда жамоага қўшилди, Сирож Ҳамроев энди келди. Ботирали Эргашев умумий гуруҳда кечагина биринчи машғулотини ўтказди. Фақатгина "Пахтакор" дарвозабони Эргашев ижара асосида келди. Қолган барча янги футболчилар билан 2 йиллик шартнома имзоладик. Аслида футболчини ижарага олишга ўзим қаршиман. Кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътибор қаратишни лозим топаман. Бугунги баҳсда асосий таркибда 4 нафар маҳаллий футболчи ўйнади.  Масалан бугунги рақиб "Насаф"нинг таркибининг деярли барчаси академия тарбияланувчилари. Яъни ўзининг ниҳоллари. Менимча, "Насаф"ни тарк этган футболчиларнинг ўрни бугун билинмади. Ўша Ҳамробеков ёки бошқалар. Мен "Насаф"ни етакчилар тарк этди ва жамоа кучсизланди, деган фикрга умуман қўшилмайман. "Насаф" ҳали ҳам кўп жамоаларнинг курагини ерга теккизишга қодир. Жамоа ўзаро бир-бирини жуда яхши тушуниб ўйнайди. Бунақаси бошқа йўқ. Жамоа олдига бу йилги мавсумда 10-ўринни олиш вазифаси қўйилган. Буни очиғини айтиш керак. Лекин генералликни орзу қилмаган солдат, солдат эмас. Мен эса мураббий сифатида олтиликка қараб мақсад қиламан. Трансфер ойнаси ёпилиб қолди. Дедлайн куни кеча тугади. Биз легионерларни рўйхатдан ўтказишга улгурмадик. Шу боисдан ҳам кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдираман", - деди Даврон Файзиев.


"Жасур Азимов? Футболчи "Навбаҳор"га кетганди. Биз эса Қосимов билан янги мавсумга тараддуд кўргандик. Жасур яқинда жамоага қайтди ва бирдан биз йўлга қўйган ўйинга мослашиб кетиши учун барибир вақт керак бўлади. Шунингдек, бу йилдан регламентда камида битта ОТЖ ёшидаги футболчи ўйнатиш шарт этиб белгиланган. Шу боисдан ҳам уни захирадан майдонга туширдик. Баратовга келадиган бўлсак, жамоада ҳозир 5та ҳужумчи бор. Биз барча қатори унга ҳам имконият берамиз", - дейди Даврон Файзиев.


Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда "Динамо" ўз уйида Қаршининг "Насаф" жамоаси билан муроса кўчасини танлади.

Dinamo

Amirjon Safarov - 51'

Superliga. Round 1

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Finished

Nasaf

Dilshod Saitov - 12'

45'
90'
51'  Amirjon Safarov
51'  Sardor Eminov
62'  Shohruh Eshbutaev (Botirali Ergashev)
66'  Damir Temirov (Jasur Azimov)
77'  Amirjon Safarov (Vohid Shodiev)
82'  Hakimjon Alamxonov
12'  Dilshod Saitov
12'  Hurshidbek Mukhtarov
71'  Ойбек Бозоров (Bobir Abdikholikov)
79'  Акмал Мозговой (Islom Kenjaboyev)
90'  Islom Rashidkhanov (Doniyor Narzullaev)

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика