Latest news

10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  5 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  12 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  16 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1

"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз? News

"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?

Осиё чемпионлар лигасидан умидимиз катта эди, бироқ "Пахтакор" ва АГМК гуруҳдан чиқа олмади.

Энди эса бор эътиборни нуфузи жиҳатдан ОЧЛдан кейинги ўринда турадиган ОФК Кубогига қаратамиз. Чунки бунда Қаршининг "Насаф" клуби юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ ўйинларини Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон клубларига қарши ўтказади. Қуйида ушбу мусобақага доир айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.

17-бор ўтказиладиган мусобақа

ОФК Кубоги 2004 йилда ташкил қилинган мусобақа бўлиб, бу йилгиси аслида 18-мусобақа сифатида тарихга кириши лозим эди, бироқ ўтган йил пандемия сабаб ОФК Кубоги ўтказилмади, шу боис 17-марта ташкил этилаётган турнир десак тўғри бўлади. Яхши биласиз, 2011 йил "Насаф" Анатолий Демьяненко қўл остида айнан шу мусобақада ғолибликни қўлга киритганди. Мана орадан ўн йил ўтиб "Насаф" яна бир бор чемпион бўлиш мақсадида ОФК Кубогида ўйнайди. Бу сафар 10 йил олдин Демьяненко мураббийлар штабида бўлган Рўзиқул Бердиев капитан бўлиб кемани бошқаради. 


Барча чемпионлар

Қуйида мусобақа жорий этилганидан бери барча чемпионлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Шуни айтиш жоиз, Қувайтнинг "Қувайт СК" ҳамда Ироқнинг "Эйр Форс" клублари уч мартадан мусобақа ғолиби бўлишган.

2004. "Ал Жайиш" (Сурия)

2005. "Ал Файсали" (Иордания)

2006. "Ал Файсали" (Иордания)

2007. "Шабаб Ал Ордон" (Иордания)

2008. "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн)

2009. "Қувайт СК" (Қувайт)

2010. "Ал Иттиҳод" (Сурия)

2011. "Насаф" (Ўзбекистон)

2012. "Қувайт СК" (Қувайт)

2013. "Қувайт СК" (Қувайт)

2014. "Ал Қодисия" (Қувайт)

2015. "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия)

2016. "Эйр Форс" (Ироқ)

2017. "Эйр Форс" (Ироқ)

2018. "Эйр Форс" (Ироқ)

2019. "Ал Аҳед" (Ливан)

2020. Мусобақа ўтказилмади

2021. ???


Чемпион ОЧЛга йўл олади

Бу йил ОФК Кубогида ғолиб чиққан жамоа келаси йил Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш бахтига муяссар бўлади. Лекин  гуруҳ босқичида эмас, балки плей-офф баҳсларида. Агар плей-оффдан ўтса, унда гуруҳда курашни давом эттиради. 


Мусобақа 5 минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади

ОФК Кубогини ўтказиш осон эмас. Осиё чемпионлар лигасида иккита минтақа бор: Ғарбий ва Шарқий. Лекин ОФК Кубогида иштирок этувчи аксар клублар у қадар бой эмаслиги инобатга олиниб, ОФК мазкур мусобақани бешта минтақага бўлиб ўтказишга қарор қилган: Ғарбий Осиё минтақаси, Жанубий Осиё минтақаси, Марказий Осиё минтақаси, АСЕАН минтақаси ва Шарқий Осиё минтақаси. 

"Насаф" Марказий Осиё минтақасида кураш олиб боради. Ушбу минтақада "Насаф"дан ташқари Тожикистоннинг "Равшан Кулоб" ва "Хўжанд", Туркманистоннинг "Олтин Аср" ва "Аҳал" ҳамда Қирғизистоннинг "Дордой" ва "Алай" клублари ҳам бор.

 

Ўйинлар тақвими

2020 йилнинг 11 ноябрь куни ОФК 2021 йилги мусобақа тақвимини тасдиқлади. Пандемия сабаб гуруҳ ўйинлари марказлашган тартибда ўтказиладиган бўлди. Шунингдек, ўтиш босқичи, плей-офф, ярим финал ва финал учрашувлари ҳам катта эҳтимол билан битта ўйиндан иборат бўлади. 

2021 йилнинг 25 январь куни мусобақани ўтказиш жадвали эълон қилинган бўлса, 1 мартда ОФК марказлашган тартибда ўтказиладиган гуруҳ ўйинлари мезбонларини маълум қилди. 


Гуруҳ босқичида нечта жамоа ўйнайди?

Бу йилги ОФК Кубоги гуруҳ баҳслари 14 майда старт олиб то 28 июнга қадар давом этади. Барча минтақаларни қўшиб ҳисоблаганда гуруҳ босқичида 39та жамоа иштирок этади.

Ғарбий Осиё минтақаси - "A", "B", "C" гуруҳлари

Жанубий Осиё минтақаси - "D" гуруҳи

Марказий Осиё минтақаси - "E", "F" гуруҳлари

АСЕАН минтақаси - "G", "H", "I" гуруҳлари

Шарқий Осиё минтақаси - "J" гуруҳи


Гуруҳлар ва жамоалар

Энди эса ҳар бир гуруҳда қайси клублар ўйнаши ҳамда гуруҳ учрашувларига кимлар мезбонлик қилишини келтириб ўтамиз.

"A" гуруҳи: "Ал Аҳед" (Ливан), "Ал Ҳидд" (Баҳрайн), "Ал Ваҳда" (Сурия), "Ал Наср" (Уммон). Гуруҳ ўйинлари Баҳрайнда ўтказилади. 

"B" гуруҳи: "Ал Салт" (Иордания), "Марказ Балата" (Фаластин), "Ал Ансар" (Ливан), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн). Гуруҳ ўйинлари Иорданияда ўтказилади.  

"C" гуруҳи: "Тишриин" (Сурия), "Марказ шабаб Ал Амари" (Фаластин), Ал Файсали (Иордания), "Қувайт СК" (Қувайт). Гуруҳ ўйинлари Иорданияда ўтказилади.

"D" гуруҳи: "Мохун Баган" (Ҳиндистон), "Башундхара Кингс" (Бангладеш), "Мазия" (Мальдив), плей-офф ғолиби. Гуруҳ ўйинлари Мальдивда ўтказилади. 

"E"гуруҳи: "Равшан Кулоб" (Тожикистон), "Дордой" (Қирғизистон), "Аҳал" (Туркманистон). Гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда ўтказилади. 

"F" гуруҳи: "Насаф" (Ўзбекистон), "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон), Олой (Қирғизистон). Гуруҳ ўйинлари Тожикистонда ўтказилади. 

"G" гуруҳи: "Ханой" (Вьетнам), "Бали Юнайтед" (Индонезия), "Боеинг Кет" (Камбоджа), плей-офф ғолиби. Гуруҳ ўйинлари қаерда бўлиши маълум эмас. 

"H" гуруҳи: "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Лион Сити" (Сингапур), "Сайгон" (Вьетнам), "Персипура Жаяпура" (Индонезия). Гуруҳ ўйинлари Сингапурда бўлади. 

"I" гуруҳи: "Кая Илойло" (Филиппин), "Теренггану" (Малайзия), "Гейланг Интернешнл" (Сингапур). Гуруҳ ўйинлари Сингапурда бўлади. 

"J" гуруҳи: "Истерн" (Гонконг), "Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи), "Атлетик 220" (Мўғулистон), "Ли Ман" (Гонконг). Гуруҳ ўйинлари Гонконгда бўлади.

 


"Насаф" гуруҳидан фақат битта жамоа кейинги босқичга чиқади

"Насаф" жой олган гуруҳни оддий деб бўлмайди. Лекин қаршиликларда биринчи ўринни олиш учун яхши имконият бор. Шуни эслатиб ўтмоқчимиз, бу гуруҳдан фақат битта жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу борада эса "Насаф"га омад тилаб қоламиз. 

"Насаф" ўйинлари тақвими:

14 май. "Насаф" - "Олой"

17 май. "Хўжанд" - "Насаф"

20 май. "Насаф" - "Олтин Аср"

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика