Latest news

23:35Бундеслига. "Бавария" - "Вердер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  10 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  18 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  0 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  4 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  11 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  6 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  2

"Насаф": Геворкян, Юнусов ва Муҳаммадиев билан шартнома узайтирилди News

"Насаф": Геворкян, Юнусов ва Муҳаммадиев билан шартнома узайтирилди

10 декабрдан бошлаб янги мавсумга тараддудни бошлаган “Насаф” футболчилари айни пайтда Қарши шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказишмоқда.
Машғулотлар жамоанинг қароргоҳидаги майдонларда, шунингдек “Марказий” ва “Геолог” стадионида ҳам ташкил этилмоқда.

Куни кеча клуб раҳбарияти футболчилар ва уларнинг шартномалари билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилишди. Унга кўра ўтган мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилган ва шартномаси якунига етадиган барча футболчилар билан шартнома муддатлари узайтирилди. Жумладан, жамоамиз сардори Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев сингари футболчилар 2014 йилги мавсумни “Насаф” таркибида бошлашлари аниқ. Айни пайтда жамоа таркибида икки нафар футболчи дарвозабон Ўткир Юсупов ва Азиз Ғуломхўжаев кўрикдан ўтишмоқда.  

Жамоамиз аъзолари Янги йилга қадар Қарши шаҳрида машғулотларни давом эттиришади. Янги ҳафтада футболчиларга чемпионат бронза медалларини тантанали тарзда топширилади ва қисқа таътил эълон қилинади.

Янги йилда “Насаф”чилар яна Қаршида тўпланиб ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиришади ва 10 январь куни биринчи хорижий йиғинни ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишади. Туркияга кетиш олдидан футболчиларимиз олий лига жамоаларидан бири билан назорат учрашувини ўтказишлари режага киритилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика