Latest news

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  4 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  6 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада" News

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада"

Қишки трансферлар мавсумида "Насаф" жамоаси таркибига келиб қўшилган Суҳроб Нуруллоев Ўзбекистон Суперкубогидан аввал сайтмизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қонуний жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли эдим. Клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартномамни бекор қилдим ва ҳеч қанча ўйламасдан "Насаф" жамоасига келиб қўшилдим. Мени бу ерда яхши кутиб олишди. 

Жамоага келишимда Рўзиқул Бердиевнинг ҳам ҳиссаси жуда катта. "Насаф"да ички муҳит аъло даражада. Яхши жамоа шаклланган, дея оламан. Шу сабабли ҳам турли ёшдаги терма жамоаларга кўплаб футболчилар етказиб берилади. Ёш ижрочиларга эътибор юқори эканлиги боис ҳар мавсум янги футболчилар етишиб чиқади. 

Ўзбекистон Суперкубогига тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, жамоани етакчи футболчилар тарк этишди. Лекин биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Жамоада бош совринни ютишга бўлган ишонч ва иштиёқ юқори даражада", - дейди Нуруллоев.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги эртага 16:00да старт олади. Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика