"Насаф" эртага "Спартак" билан ўйнайди. "Аждарлар"нинг тўрт легионери нега Москвага учмади? 
		
		14 jul 2024 14:13
        News	
	 
				 
				"Насаф" эртага "Спартак" билан ўйнайди. "Аждарлар"нинг тўрт легионери нега Москвага учмади?
Эртага, 15 июль куни Қаршининг "Насаф" клуби Москвада "Спартак"ка қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
			Бироз аввал "аждарлар" Россия пойтахтига етиб боришди ва Москва шаҳридаги "Plaza Grand" меҳмонхонасига жойлашишди. "Насаф" сафида Россияга фақат биргина легионер Марко Станоевич йўл олди.
Бразилиялик Виктор Да Сильва жароҳат олган ва айни пайтда Италияда даволанмоқда. Зоран Марушич ҳам жароҳатини даволамоқда. Грузиялик Темур Чогадзе ва Жамбули Жигаури эса сиёсий сабаб туфайли Россияга боришмади.
Маълумот учун, яқиндагина "Қизилқум" Екатеринбург шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этди ва Навоий клубининг грузиялик легионерлари ушбу мусобақада иштирок этишмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Спартак" - "Насаф" учрашуви 15 июль куни Москва шаҳридаги "Лукойл Арена" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.
            Link            :         
                    Source                : championat.asia
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments