Latest news

18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  1 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   3 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  40 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  13 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4

"Насаф" бугун кечга Тошкентга ташриф буюради News

"Насаф" бугун кечга Тошкентга ташриф буюради

Ўзингизга маълум, эртага яъни 30 июль куни Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви Тошкент шаҳрида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
"Насаф" жамоаси ана шу учрашувни ўтказиш учун бугун кечга Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Бу ҳақда бизга "Насаф" ПФК матбуот хизмати раҳбари Азиз Нурий маълумот берди. "Бугун кечки пайт жамоамиз Қарши-Тошкент ҳаво йўли орқали Тошкентга жўнаб кетишади. Жамоамиз бугун бир марта Қарши шаҳрида ўйин олди машғулотини ўтказишади ва кечга йўлга чиқишади. Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида хабарингиз бор, биринчи даврада "Олмалиқ" сафида фаолият кўрсатган асли жамоамизда ҳам тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов бундан буён "аждарлар" аъзосига айланди. Жамоани расман дарвозабон Ғайратжон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Мирзакамол Камоловлар тарк этишди, улар энди Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзоларидир. "Қизилқум"да шуғулланиб турган жамоамиз аъзоси Элдор Бойматов яна жамоа сафига қайтиш эҳтимоли бор, бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз. Таркибда бошқа ўзгаришлар йўқ. Эртага Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви "Пахтакор" Марказий стадионида кеч соат 19:00да бошланади. Учрашув ўтказилгач "Насаф" яна Қаршига келиб миллий чемпионатимизнинг 14-турига яъни Гулистоннинг "Гулистон" жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўришади. Ушбу учрашув 3 август куни Марказий стадионда бўлиб ўтади", - дейди Азиз Нурий.

Биз барча "Насаф" мухлислари номидан жамоамизнинг эртага бўлиб ўтадиган учрашувда фақат зафар қозонишини тилаб қоламиз
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика