Latest news

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  2 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  8 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  4 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  389 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  32 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

“Насаф” анжуманлар залида китоб тақдимоти бўлиб ўтди News

“Насаф” анжуманлар залида китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Халқимиз азалдан китобни яқин дўст, китоб мутолаасини юксак фазилат, деб билган.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган бу эзгу иш замирида чуқур маъно мужассам. Зеро, асрлар давомида бутун авлодларни китоб тарбиялаб келган.

Бугун, 4 апрель куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион анжуманлар залида, яқинда нашрдан чиқарилган Маҳмаюсуф Бердиевнинг “Орзу” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимот маросимида Қашқадарё вилоят футбол федерациясининг маъсул ходимлари, мамлакатимизнинг таниқли журналистлари, ОАВ вакиллари, футбол клуби раҳбарлари, мураббийлар, футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахасислар ҳамда футбол ишқибозлари ишитирок  этишди.



Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикасси Олимпия Қўмитасининг матбуот котиби, таниқли журналист Зафар Имомхўжаев, мамлакатимизда футбол янгиликларини кенг ёритиб бораётган “Championat asia” веб порталининг бош маъмури Нодирхўжа Юлдашев, спорт журналистлари Зафар Қосимов ва Диёр Имомхўжаевлар ҳам ҳозир бўлишди.

Шунингдек тақдимот маросимида, З.Имомхўжаев сўзга чиқиб, китоб ҳақида, ундаги мазмун моҳият ҳақида ўз фикрларини билдbриб ўтди. Жумладан, “Биз футболчиларимизга кўпроқ амалий ва назарий билимлар берамиз. Аммо уларнинг руҳий камолига ҳар доим ҳам эътибор қаратавермаймиз. Ишончим комилки, ушбу “Орзу” китоби футболчиларимизни руҳий жиҳатдан тайёрлашда, уларнинг онгини ривожлантиришда катта туртки бўлади”, -деди.


Тақдимот маросимида олим ва устоз ҳамда ашаддий футбол мухлиси Чори Асланов,  Қашқадарё вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Норқул Даминов, “Насаф” ПФК бош менеджери Ш.С.Ярулин, “Шўртан” ПФК бош директори Ш.Намозовлар ҳам янги китобнинг футболчилар ҳаётидаги аҳамияти ундаги муҳим бобларга тўхталиб, ўз фикларини билдиришди.

Сўзга чиққанларнинг ушбу китоб аҳамиятини ёш футболчилар, мураббийлар ва футбол мутахасислари ўртасида кенг тарғибот қилиш таклифи ҳам ўртага ташлашди.



Тақдимот маросимида "Орзу" китобининг муаллифи Маҳмаюсуф Бердиев маросим иштирокчиларига китобнинг ёзилиш тарихи, унинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Маросим иштирокчилари муаллифнинг чиқишини катта қизиқиш ва эътибор билан кузатишди.

Тақдимот маросимидан сўнг, иштирокчиларга, китоб муаллифи Маҳмаюсуф Бердиев ўз дасхати ёзилган китобларни совға сифатида тақдим этди.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика