Latest news

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  0 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

“Наполи” Италия Кубогини бешинчи маротаба қўлга киритди ФОТО News

“Наполи” Италия Кубогини бешинчи маротаба қўлга киритди ФОТО

Рим шаҳридаги “Стадио Олимпико”да Италия Кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилиб, унда “Наполи” клуби “Фиорентина”га қарши майдонга тушди.
Таъкидлаш жоиз, ўйин белгиланган вақтдан 40 дақиқа кеч бошланди. Бунга стадион ташқарисида рўй берган оммавий тартибсизликлар сабаб бўлди.

Стадионга яқин жойда “Наполи”нинг тўрт нафар фанатига номаълум кимсалар томонидан ҳужум уюштирилган. Тўппончадан отилган ўқ бир тиффозининг кўкрак қафасига теккан ва зудлик билан госпиталга етказилган.

Стадионга йиғилган “Наполи” ишқибозлари бунга жавобан учрашувни ўтказмасликни талаб қилиб, майдонга петардаларни улоқтира бошлашди. Шу ернинг ўзида шошилинч йиғилиш ўтказилиб, унда ҳар икки клуб президентлари (Аурелио Де Лаурентис ва Андреа Делла Валле) иштирок этишди.

Шунингдек, Италия бош вазири Маттео Ренци, Италия Олимпия қўмитаси президенти Жованни Малаго ҳамда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Жанкарло Абетелар ҳам ушбу шошилинч йиғилишда қатнашишди.

Шундан сўнг, “Наполи” сардори Марек Гамшик ўз жамоасининг ишқибозлари билан суҳбатлашиб, уларни тинчланишга ва оғирроқ бўлишга чақирди. Қирқ дақиқадан сўнг эса учрашув бошланди ва якунда “Наполи” флоренцияликларни 3:1 хисобида енгиб, ўз тарихида бешинчи бор Италия Кубогини қўлга киритди.

Шу пайтгача, неаполликлар мамлакат кубогига 1962, 1976, 1987 ҳамда 2012 йилларда эга чиқишганди.

Италия Кубоги. Финал

ФИОРЕНТИНА – НАПОЛИ - 1:3 (1:2, 0:1)

4 май, 00.45. “Стадио Олимпико”

Голлар: 0:1 – 11 Инсинье, 0:2 – 17 Инсинье, 1:2 – 28 Варгас, 1:3 – 90 Мертенс.

Фиорентина – Нето, Томович, Савич, Гонсало, Паскуаль (Фернандес, 56), Иличич, Аквилани (Матри, 83), Хоакин (Росси, 72), Борха Валеро, Варгас, Писарро.

Наполи – Рейна, Фернандес, Альбиоль, Энрике, Гулям, Гамшик (Мертенс, 64), Жоржиньо, Инлер, Кальехон, Инсинье (Бехрами, 81), Игуаин (Пандев, 71).

Огоҳлантиришлар: Борха Валеро (10), Альбиоль (36), Иличич (40), Томович (47), Инлер (50), Фернандес (65), Инсинье (78), Рейна (81).

Четлатиш: Инлер (79).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика