Latest news

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  15 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига эсдалик қўл соатларини топширди News

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" футболчиларига эсдалик қўл соатларини топширди

Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Ботирович Исаев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, клуб раҳбарияти, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.


Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, коронавирус пандемияси сабабли, бутун дунё, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам футбол ўйинлари вақтинча тўхтатилганлиги, 13 июндан юртимизда яна Суперлига баҳслари рестарт олаётганлиги қувонарли ҳолат эканлиги, “Навбаҳор”нинг олдига жорий мавсумда юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлиги, буни амалга ошириш учун футболчилар баҳамжиҳат, майдонда жонкуярлик билан тўп суришлари лозимлиги, мухлисларга ўз ғалабалари билан қувонч улашиш футболчиларга боғлиқ эканлиги, жамоага юрагида ўти бор, “Навбаҳор” шаъни учун курашадиган ўйинчилар кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, Хайрулло Ҳайитбаевич Игорь Голбанни Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганлиги билан қутлаб, унинг фаолиятига муваффақият тилади.

Шундан сўнг, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Исаев сўзга чиқиб, футболчилар халққа хурсандчилик бахшида этадиган касб соҳиблари эканлиги, коронавирус пандемияси даврида мухлисларга ўзларининг ғалабалари билан қувонч ҳадя этишлари лозимлигини айтиб ўтди.

Сўнгра, “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Азизбек Турғунбоев сўзга чиқиб, “Навбаҳор”га яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоров, шунингдек, клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдириб, бу йил жамоа ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошириши, ишончни оқлаш учун қўлдан келганича ҳаракат қилишларини таъкидлашди.


14 июнь куни Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган, сафарда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган бўлажак ўйин олдидан футболчиларни руҳлантириш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларига исм-шарифлари ёзилган эсдалик қўл соатлари совға қилинди ҳамда уни Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров топширди.


Йиғилиш сўнггида Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев ҳамда клуб раҳбарияти жамоага Қаршидаги ҳамда жорий мавсум давомидаги учрашувларда омад ёр бўлиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишини тилашди.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика