Latest news

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  1 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  7 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  9 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  13 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Наманган шаҳри ҳокими "Навбаҳор"нинг келажагини ёшлар билан қурмоқчи News

Наманган шаҳри ҳокими "Навбаҳор"нинг келажагини ёшлар билан қурмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифидан сўнг Наманган шаҳри ҳокими этиб Шавкатжон Абдураззоқов тайинланган эди.

13 июль куни "Навбаҳор" клубининг раҳбарлари ва футболчилари ўртасида ҳокимиятда йиғилиш бўлди. Унда Шавкатжон Абдураззоқов клубнинг янги президенти сифатида таништирилди. Мураббий ва футболчилар билан суҳбатдан сўнг клуб президенти куни кеча янги режасини тадбиқ этди.

Унга кўра, бир неча йиллардан бери асосий таркибнинг соясида беэътибор қолиб келаётган "Навбаҳор" клубининг ўринбосарларига янги база тақдим этилди. Энди наманганлик ёшлар Тошбулоқдаги стадиондан база сифатида фойдаланадилар. Шу кунгача "Навбаҳор" ўринбосарлари дуч келган майдонда шуғулланиб юргандилар. Энди асосий таркибдан ташқари жамоанинг ўринбосарлари ҳам назоратда бўлишади.

Ундан ташқари жамоа ўринбосарларининг бюджети алоҳида бўлади. Асосий таркибнинг натижаларидан қатъий назар ўринбосарлар қийналмай ўз ишида давом этади. Ўринбосарлар жамоасининг ўз мураббийлар штаби ва бошқарувчи-менежери бўлади. Бу лойиҳани амалга оширишдан мақсад, яқин йиллар ичида "Навбаҳор"нинг асосий таркибига яхши футболчиларни тарбиялаб бериш ва йўқолиб бораётган ишончни қайтариш. Бугунги кунда "Навбаҳор" ўринбосарлари 16 жамоа ичида, 16-ўринни банд этиб турибди.

Мазкур лойиҳани, Наманганда фаолият бошлаётган Одил Аҳмедов академияси билан чамбарчас боғласа, иш сифати янада сифатли бўлишини айтиш мумкин.

Клуб президентининг бошлаган хайрли ишига омад тилаймиз!


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика