Мюллер: “Бавария” ирода кучини намойиш этди”
26 may 2019 07:45
News
Мюллер: “Бавария” ирода кучини намойиш этди”
“Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллер Германия кубоги финалида “Лейцпиг”га (3:0) қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз биргаликда ушбу ғалаба учун боримизни бердик. Йигитларни табриклайман. Бу шунчаки навбатдаги ғалаба эмас, жуда кўплаб эмоциялар сарфланиши эвазига қўлга киритилган ютуқ бу. Гарчи биз йигитлар билан кўплаб совринларга эга чиққан бўлсакда, бу ўзгача ютуқ бўлди. Гап фақат жамоани тарк этадиган учта буюк футболчи ҳақида эмас. Мавсум давомида оғир вазиятлар ҳам бўлди. Аммо биз ғалаба чўққисига қайта олдик, жамоа бир тану жон бўлиб ирода кучини намойиш эта олди”, дея Мюллернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” матбуот хизмати.
Бу “Бавария” учун кубок баҳсларидаги 19-ғалабаси бўлди. Шунингдек, жорий мавсумда мюнхенликлар мамлакат чемпионлигига ҳам эришишди.
Link :
Source : "Бавария" ФК расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments