Latest news

02:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0 (матнли трансляция)  167 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  1 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  2 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:09ЕЧЛ. ПСЖ — "Челси" ва "Буду Глимт" — "Спортинг" ўйинлари учун таркиблар маълум  6 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  43 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  3 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий News

Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий

Бугун, 11 февраль куни истеъфога чиқарилган даниялик мутахассис Томас Франк Лондон клуби тарихида қора из қолдирди.

"Opta Sport" тақдим этган статистик маълумотларга кўра, у АПЛ доирасида камида 5 та ўйин ўтказган мураббийлар ичида энг ёмон натижани қайд этди.

Рақамлар сўзлаганда:

Франк бошчилигида "Тоттенхэм" АПЛда 26 та ўйин ўтказиб, атиги 29 очко жамғарди.

Бу ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинга 1,12 очко демакдир. Бу клуб тарихидаги энг паст кўрсаткич!

Жамоанинг АПЛдаги ғалабасиз серияси 8 та ўйинга етди.

Парадокс: Европада бошқача "Тоттенхэм" Қизиғи шундаки, ички чемпионатда 16-ўринда бораётган ва жон сақлаб қолиш учун курашаётган "шпорлар" Чемпионлар Лигасида мутлақо бошқача қиёфада намоён бўлишди. Жамоа ЕЧЛнинг умумий босқичида 8 ўйинда 17 очко тўплаб, 4-ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бироқ АПЛдаги аянчли ҳолат раҳбариятнинг сабр косасини тўлдирди. Энди жамоа ҳам Европада, ҳам ички биринчиликда вазиятни ўнглай оладиган янги нажоткорни қидирмоқда.

Сизнингча, Франкнинг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди?

Rating: +3   

Comments

   
11 feb 18:56:10
Botirali Vakhidov
Тотенхемга қизиқмаймиз. Сабабини ўзлари қидириб топсин. Ҳар холда ойлик олиб ишлайдиган мутахасисилари бор ????
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика