МЮ ёзда "катта тозалаш" қилади
23 feb 2024 19:35
News
"Манчестер Юнайтед" ёзда асосий таркибда "тозалаш" қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди ESPN.
10 дан ортиқ футболчи клубни тарк этиши мумкин. Бу рўйхатда Кристиан Эриксен, Аарон Уан-Биссака, Скотт Мактоминей, Каземиро, Ҳарри Магуайр, Рафаэль Варан ва Виктор Линделёф каби футболчилар бор. Антони Марсьяль эркин агент сифатида кетади.
Қолаверса, манкунианлар катта эҳтимол билан бошқа клубларда ижара асосида ўйнаётган футболчилар билан хайрлашади. Булар – Жейдон Санчо, Донни ван де Бек, Брэндон Уильямс ва Факундо Пельистри.
"Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадлари эса янги ҳужумчи ва ҳимоячи бўлади.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments